2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 4 миллион 903,1 мингтани ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Статистик маълумотларга кўра, аҳолига тегишли автотранспорт воситаларининг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этиб, уларнинг улуши жами транспорт воситаларининг 92,8 фоизига тенг.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари турлар кесимида қуйидагича тақсимланган: енгил автомобиллар — 4 миллион 552,3 минг дона; юк автомобиллари — 330,3 минг дона; микроавтобуслар — 7,5 минг дона; махсус транспорт воситалари — 7,2 минг дона; автобуслар — 5,8 минг дона. Қайд этилишича, жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 344,6 мингтага ошган. Маълумот учун, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонда жами 121 минг 601 дона автомобиль сотилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!