Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда яланғоч ҳолатда кўчада ҳаракатланиб юрган фуқаро акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 22:00 атрофида жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилмасдан уст-бошидаги кийимларини ечиб, яланғоч ҳолда кўчада ҳаракатланган фуқаро Денов туманида яшовчи 1999 йилда туғилган С.М. экани аниқланган.
“Яланғоч ҳолда йўлда юрганимдан пушаймонман. Президентдан ва ўзбек халқидан кечирим сўрайман”, – дейди у.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан фуқаро С.Маҳмудга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган жазо чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!