$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“Tesla” 2022 йилда рекорд даражада фойда кўрди

23:48 / 31.01.2023

2022 йилда “Tesla” компанияси юқори инфляция, иқтисодий муаммолар ва таъминот занжири муаммоларига қарамай, молиявий йилда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ даромад олди. Юлдузли тадбиркор Илон Маскнинг электромобиль компания кўрган соф фойда ўтган йилга нисбатан 128 фоизга ошиб, 12,6 миллиард долларга (2021 йилда 5,5 миллиард доллар) бойиди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати АҚШ фонд биржаси ёпилгандан сўнг маълум қилди. Таъкидланишича даромад ҳам 51 фоизга ўсиб, 81,5 миллиард долларни ташкил этди.

Илон Маскнинг фикрича сўнгги вақтларда нархларнинг пасайиши буюртмаларнинг кўпайишига олиб келган.

“Биз ҳозирда ишлаб чиқариш ҳажмидан деярли икки баравар кўп буюртмаларни қабул қилмоқдамиз”, – деди миллиардер.

“Tesla” 2023 йилда “ишлаб чиқаришни имкон қадар тезроқ кенгайтиришни” мақсад қилган ва ҳали ҳам йиллик ўсишни 50 фоизга оширишни мақсад қилган. Яқинда компания махсулотлари нархларининг камайтирилиши инвесторлар талаби пасайиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларини кучайтирган эди.

Йилнинг сўнгги чорагида “Tesla” соф даромадилари 59 фоизга ошириб, 3,7 миллиард долларни ташкил этди, бу ҳам янги рекорд ҳисобланади. Декабрь ойи якунигача бўлган сўнгги уч ой ичида сотувлар 37 фоизга ошиб, 24,3 миллиард долларга етган. Шундай қилиб, муваффаққият компания таҳлилчилари кутганидан ҳам ошиб кетди.

Рекорд рақамларга қарамай, “Tesla” ўтган йили фонд бозорида қийинчиликка дуч келди. 2022 йилда акциялар нархи тахминан 65 фоизга арзонлашди. Бироқ, ҳисобот эълон қилингандан сўнг, акциялар 5 фоиздан кўпроққа ўсди.Илон Маскнинг мунозарали “Twitter” онлайн платформасини “эгаллаб олиши” ва компания акцияларини тахминан 44 миллиард долларлик битимни молиялаштириш учун сотиб юбориши сармоядорларга ёқмади.

Жорий йилнинг бошида “Tesla” автомобиль нархларини, баъзи ҳолларда 20% га камайтиришга мажбур бўлди, бу анъанавий автомобиль саноати стандартлари бўйича ғайриоддий стратегия.

Компания шу йилнинг ёзида ўзининг “Cybertruck” автомобилини ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда. Бироқ Илон Маск уни оммавий ишлаб чиқариш 2024 йилгача бошланмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Шунингдек, компания янги автомобиль платформаси устида иш олиб бораётгани айтилди. Бу ҳақдаги маълумотлар март ойида эълон қилинади.


Бу ҳам қизиқ

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!