$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Тўқаев ва Мирзиёев қандай келишувларга эришгани очиқланди

15:56 / 22.12.2022

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим Жомарт Тўқаев музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Давлат раҳбари кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг барча йўналишларида салмоқли натижаларга эришилаётганини таъкидлади.

- Халқларимиз тарихи ва тақдири чамбарчас боғлиқ, биз эту тирноқ бўлиб кетганмиз, долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилаяпмиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент шу кунларда бутун Ўзбекистон бўйлаб қозоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Абай Қўнонбоевнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирлар ўтаётганини мамнуният билан қайд этди.

Бундай тадбирлар халқларимиз бир-бирининг шонли тарихи ва бугунги ҳаётига катта қизиқиш билан қараётганини тасдиқлаб, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

“Бугун иккита тарихий ҳужжатни имзолаймиз. Қардош халқларимизнинг туб манфаатларига жавоб берадиган ҳамда Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари тарихида янги босқич бошлайдиган Иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани алоҳида қайд этмоқчиман.

Иттифоқчилик – давлатлараро ҳамкорликнинг энг юқори даражаси, ўзаро ишонч белгиси. Шу билан умумий келажагимизни биргаликда қуришга интилишимизни тасдиқлаяпмиз.

Давлат чегараларини демаркасия қилиш тўғрисидаги шартнома алоқаларимиз мустаҳкамлигидан далолат беради, минтақада тинчлик ва хавфсизлик мақсадларига хизмат қилади. Чегараларимиз доимо дўстлик ва яхши қўшничилик ҳудуди бўлган ва шундай бўлиб қолади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Қозоғистон Президенти икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражасини мамнуният билан қайд этди.

- Муштарак тарихга, халқларимизнинг қардошлик ришталарига таяниб, Қозоғистон ва Ўзбекистон мустаҳкам, уйғун муносабатларни йўлга қўйдилар, - деди Қосим Жомарт Тўқаев.

Қозоғистон етакчиси бугун имзоланадиган шартномалар янги уфқлар очиши ҳамда икки мамлакатнинг янада яқинлашишга муштарак интилишларини тўлиқ ифода этишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёевга бунёдкорона сиёсати ва Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган конститусиявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, ушбу ислоҳот Ўзбекистон тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор бўлишига ишонч билдирди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаги иқтисодиёт экани, икки мамлакатнинг улкан салоҳиятидан фойдаланишга эътиборни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Хусусан, охирги беш йилда ўзаро савдо ҳажми икки баробардан зиёдга ортган, жорий йил якунида эса беш миллиард долларга яқинлашади. Талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш орқали яқин йилларда товар айирбошлашни каррасига ошириш мақсадида Бош вазирлар ўринбосарлари бошчилигида ишчи гуруҳ тузиш ва қўшма ташқи савдо компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.

Кооперасия лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Бугун энергетика, автомобилсозлик, кимё, электротехника, қурилиш, логистика ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳаларга старт берилиши мамнуният билан қайд этилди.

- Ҳозирда лойиҳаси ишлаб чиқилаётган Халқаро саноат кооперасияси маркази янги лойиҳаларни шакллантириш учун муҳим майдон бўлишига ишонаман, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Жумладан, куни кеча ўтган бизнес форум янги инвестисия битимлари ва савдо шартномаларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Яна бир муҳим йўналиш – энергетика. Давлат раҳбарлари энергетика қувватларини модернизасия қилиш ва қуриш, геология қидируви ва табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни илгари суришга келишиб олдилар.

Транзит салоҳиятидан фойдаланиш ва уни ошириш ҳамкорликнинг муҳим соҳаларидан бири сифатида қайд этилди.

“Бугун биз юк ташишларнинг барқарор ўсишига эришдик, икки томонлама ва транзит ташишлар учун қулай шароитлар яратишга келишдик.

Юк ташиш ҳажмини бир неча баробар ошириш мақсадида транспорт инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни тезлаштиришга аҳдлашиб олдик”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президентлар парламентлараро мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

“Олий даражадаги барча келишувлар ижросини мониторинг қилиш учун Парламентлараро кенгаш имкониятларидан фойдаланиш зарур”, - дейди Ўзбекистон етакчиси.

Президент Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш ҳақида қарор қабул қилингани учун миннатдорлик билдирди.

“Бу умумий тарихимиз ва маданиятимизга катта эҳтиромнинг ёрқин тасдиғи, қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари абадийлиги рамзидир”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу билан бирга, давлат раҳбари умумий маданий-тарихий меросимизни ўрганиш ва оммалаштириш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, шу мақсадда ТВ, радио ва веб-сайтдан иборат қўшма ахборот ресурсини ташкил этиш, буюк ёзувчи ва шоирларимиз асарларини нашр қилишни таклиф этди.

Музокаралар якунида икки давлат ҳукуматларига эришилган барча келишувлар ижросини қатъий назоратга олиш ва тегишли “йўл харитаси”ни келишиш топширилди.


Бу ҳам қизиқ

Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 15 майдан бошлаб Камбағал оилалар реестридаги ва унга тушиш хавфи бўлган оилалар махсу…
08:58 / 13.05.2025
Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг вояга етмаганга нисбатан ноқонуний хатти-ҳар…
19:53 / 11.05.2025
Онлайн платформалар ва веб-сайтларда қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Онлайн платформалар ва веб-сайтларда қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Онлайн платформалар ва веб-сайтлар фаолиятига қўйилган талабларга риоя этмаганлик учун қандай чоралар кўзда тутилган?
14:19 / 13.05.2025
Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) била…
21:37 / 12.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер миграция қонунчилигида кенг кўламли ислоҳотларни эълон қилди.
18:34 / 12.05.2025
13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:36 / 12.05.2025
Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси …
20:32 / 12.05.2025
“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

Украина раҳбари Россиянинг Украина билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш таклифига жавоб берди.
09:54 / 12.05.2025
12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 34-36 даража бўлади.
05:23 / 12.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!