$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантиради

14:51 / 20.01.2025

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилмаган, айниқса йўл бўйлаб қурилган ноқонуний иншоотлар нафақат шаҳар инфратузилмаси, балки аҳолининг кундалик ҳаёти учун ҳам жиддий муаммолар туғдирмоқда. Автомобиль тўхташ жойлари ва кириш йўлларининг йўқлиги ҳайдовчиларнинг тез харид қилиш эҳтиёжини қондириш учун бошқа ҳаракатланувчилар ва пиёдаларга ноқулайликлар туғдирмоқда.

Шунингдек, бундай иншоотлар:

– Ирригация тизимига зарар етказиб, сув чиқариш каналларини тўсиб қўяди ва баҳор мавсумида ҳудудларни сув босиш хавфини оширади.

– Болалар аравалари ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳаракатланишини қийинлаштиради.

– Шаҳарнинг меъморий кўринишини бузади, яшил ҳудудларга киришни тўсади ва умумий шаҳар қиёфасига зид келади.

Айни дамда тегишли таҳлиллар олиб борилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

“Тошкент шаҳри аҳолиси ва тадбиркорларига мурожаатимиз:

– Маиший ва тижорат бинолари, турар-жой иморатлари учун мавжуд ҳужжатларингизни шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини қайта текширишни тавсия қиламиз.

– Кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёткор бўлинг, юридик хизматлардан маслаҳат олинг. Тошкент шаҳар кадастр хизматлари томонидан берилган ҳужжатларсиз бошқа ҳеч қандай ҳужжат турлари қонуний кучга эга эмаслигини йодда тутинг.

Потенциал харид билан боғлиқ барча тафсилотларни аниқлаштириш учун ваколатли органларга шахсан ёки давлат хизматларининг онлайн тизимлари орқали мурожаат қилинг.

Фақат ишончли ва расмий ахборот манбаларига мурожаат қилинг.

Аниқ маълумот олиш учун, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига 71 210-01-63 рақами орқали ёки ижтимоий тармоқлар орқали боғланишингиз мумкин”, – дейилади ҳокимликнинг пойтахт аҳолисига мурожаатида.



														
														Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежи вақтида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчиларга…
09:49 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хива, Нурафшон, Улуғнор, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Тошлоқ тумани…
09:41 / 09.11.2026

														
														Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 500 кВ кучланишли янги «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди. Бу ҳақда энергетика соҳасига о…
14:06 / 08.11.2026

														
														Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026

														
														Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам миллий кино меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, “Ўзбекфильм” ҳудудида Кин…
16:06 / 07.11.2026

														
														Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополиция ходимлари томонидан Бекобод шаҳридаги “М.К.” корхонаси фаолияти ўргани…
12:11 / 07.11.2026

														
														Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда 9 ноябрдан мактаб, боғча, шифохона ва кўп квартирали уйларга иссиқлик бериш бошланади. Иситиш тизими босқичма-босқ…
08:55 / 07.11.2026

														
														Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026

														
														Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

ТуркиянингАфёнкараҳисар провинсиясида 5 ноябрь куни содир этилган қуролли ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Ҳужумл…
14:45 / 06.11.2026

														
														Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Бу мамлакат пахтачилиги тарихидаги реко…
15:53 / 05.11.2026
Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026
“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

Ўзбекистонда “Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олган шахсларга автокредит бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаб бериш, кон…
14:28 / 06.11.2026
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

5 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати яхшиланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Экология ахборот хизма…
09:25 / 05.11.2026
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. 41 ёшли футболчи …
16:14 / 05.11.2026
Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежи вақтида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчиларга…
09:49 / 09.11.2026
Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!