Тошкент шаҳар ИИББда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Аюб Раҳматуллаев ва ИИББ раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда жорий йилнинг 6 ойи давомида пойтахт ИИББ томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Тадбирда таъкидланганидек, Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида бир қатор ижобий кўрсаткичларга эришилди.
Хусусан, “маҳаллабай” амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, шаҳардаги 585 та маҳаллаларнинг 123 тасида бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Йиғилиш давомида Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимлари ходимлари томонидан қайд этилган кўрсаткичлардан ташқари йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда, ҳар бир туман кесимида муҳокама қилинди.
Камчиликларга йўл қўйилган омиллар аниқланиб, келгусида уларни такрорламаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.Йиғилиш сўнггида келгуси чорак давомида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва режалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!