$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

Тошкентда “Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши” халқаро форуми бўлиб ўтди

09:44 / 10.11.2023

2023 йил 9 ноябрь – Кеча "Болалар ва ёшлар ҳаракатда – Марказий Осиёда иқлим ўзгариши" халқаро форуми бўлиб ўтди.

Форум болалар ва ёшларнинг иқлим ўзгариши салбий оқибатларига қарши, шу жумладан экологик таълимни илгари суриш орқали курашишдаги ўрнини эътироф этишга бағишланган.

Форум очилишида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ва "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ёш экофаолларга мурожаат қилар экан, шундай деди:

“Форумнинг бош иштирокчилари - сизлар. Бугун бу ерда сизларнинг тоза, соғлом ва барқарор муҳит учун курашдаги етакчилигингизни эътироф этиш мақсадида йиғилдик. Қўшниларимиз билан биргаликда Самарқанд экологик оромгоҳи якунлари бўйича ишлаб чиқилган Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда ёшлар ва болаларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича минтақавий стратегиянинг имзоланиши янги келажак сари ташланган муҳим қадам бўлади”.

Тадбирда Туркия Республикасининг биринчи хоними Эмине Эрдоған, Эрон Ислом Республикаси Президентининг рафиқаси Жамиле Аъламулхудо, Қирғиз Республикасининг биринчи хоними Айгул Жапарова, Ўзбекистон ҳукумати, UNICEF вакиллари, БМТ агентликлари, Марказий Осиё мамлакатларининг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, миллий институтлар, фуқаролик жамияти ва Марказий Осиё мамлакатларининг ёш экофаоллари иштирок этди.

Узлуксиз "яшил" таълим ва экологик маданиятни шакллантириш орқали ёшлар салоҳиятини мустаҳкамлаш масаласи YUNEP ижрочи директори Ингер Андерсен сўзининг муҳим мавзуси бўлди:

"Экологик таълим улкан аҳамиятга эга. У келажак авлодларга шунчаки норозилик вакиллари бўлиш эмас, балки ўзгаришларнинг драйверига айланиш учун зарур кўникма ва билимларни беради. Ниятимиз – кейинги авлодлар сайёра билан уйғун ҳаёт кечиришнинг янги ва яхшироқ усулларини орзу қиладиган дадил ҳукумат етакчилари, олим ва новаторлар бўлсин. Улар саноат корпоратсияларида экологик тафаккур овози бўлсин. Ўз бизнесини яратиб, "яшил" ва экологик барқарор маҳсулот ва хизматларни тақдим этсин".

Форум турли даражаларда - глобал, минтақавий ва миллий миқёсда экологик муаммоларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ҳаракатларни муҳокама қилиш учун самарали майдон бўлди.

Хусусан, UNICEFнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Регина Де Доминитсис шундай деди: "Иқлим ўзгариши ва экологик таълим масалаларининг мактаб дастурларига киритилиши болалар ва ёшларнинг ўзгариб бораётган иқлимга мослашиш кўникмаларидан хабардорлигини оширишда муҳим қадамдир".

Форум иштирокчилари экотаълим мавзусини муҳокама қилар эканлар, ўқув жараёнида янги ахборот технологияларидан фойдаланиш муҳим эканини қайд этди. Марказий Осиё экофаоллари иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқишда, кўрилаётган чораларни мониторинг қилиш ва уларнинг боришини баҳолашда болаларнинг ҳам иштирок этиш ҳуқуқи борлигини алоҳида таъкидладилар. Тадбир иштирокчилари экологик таълим инклюзив, яъни барча учун очиқ ва тушунарли бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтдилар.

"Болалар ва ёшлар ҳаракатда – Марказий Осиёда иқлим ўзгариши" халқаро форуми "Замин" фонди, UNICEF, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли ўтказилди.


Бу ҳам қизиқ

Самарқандда Nexia иккига бўлиниб кетди

Самарқандда Nexia иккига бўлиниб кетди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
11:38 / 19.05.2024
Малайзия Бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Малайзия Бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф била…
10:49 / 18.05.2024
Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлаги таркибидаги шакар тезда қонга сўрилади, натижада унинг кескин кўтарилиши кузатилади.
14:53 / 18.05.2024
Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
13:14 / 18.05.2024
Гўдакка қўшимча овқат тайёрлаш талаблари

Гўдакка қўшимча овқат тайёрлаш талаблари

Натижада унга қўшимча овқат бериш зарурати туғилади.
10:22 / 19.05.2024
Тошкентнинг 6 та туманида ичмлик суви икки кунга ўчирилади

Тошкентнинг 6 та туманида ичмлик суви икки кунга ўчирилади

Хусусан, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Сергели, Миробод, Янгиҳаёт ва Яккасарой туманларида 20 май соат 09:00 дан 21 май 21:00 гача…
16:50 / 19.05.2024
Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қат…
09:21 / 19.05.2024
Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш бил…
18:01 / 18.05.2024
Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Дронларнинг зарбалари маҳаллий ёқилғи нархини оширди, аммо электр энергияси ишлаб чиқаришга минимал таъсир кўрсатди.
16:59 / 18.05.2024
“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига…
09:38 / 18.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!