$
12160.99 UZS
-72.68
153.92 UZS
-0.92
14178.50 UZS
-55.38
31° Кечаси 18°

Тошкентда ўқитувчини калтаклаган оила вакилларига жиноий иш очилди

09:42 / 11.06.2023

Кеча, 10 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси мактаб ўқувчиси ва унинг оила аъзолари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов муносабат билдирди.

“Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчисини калтаклашда иштирок этган кимки бўлса, уларнинг барчаси қонунда белгиланган тартибда қаттиқ жазоланади. Бу бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига керакли кўрсатмалар берилди. Валломати бўлса ҳам, ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, – деб ёзди Комил Алламжонов.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мазкур ҳолатни шахсан ўзи назоратга олганини таъкидлади.

Ҳолат бўйича шаҳар ИИББ қўшимча маълумот эълон қилди.

Ўзаро келишмовчилик сабабли келиб чиққан можаро натижасида ўқитувчи тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган.

“Жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши ва айбдор шахсга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади”, – дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Эрон эндиликда ядровий дастур бўйича эркинлигини билдирди

Эрон эндиликда ядровий дастур бўйича эркинлигини билдирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида қайд этилишича, 2015 йилда имзоланган “ядровий келишув”нинг 10 йиллик муддати тугагани …
16:29 / 18.10.2025
Наманган 38 ёшли эркак 7 ёшли қариндошини зўрлади

Наманган 38 ёшли эркак 7 ёшли қариндошини зўрлади

Ҳозирда қизча шифохонанинг жонлантириш бўлимида экани айтилмоқда.
15:26 / 17.10.2025
Azon Global ўз фаолиятини тўхтатди

Azon Global ўз фаолиятини тўхтатди

2025 йил 15 октябрь куни Azon Global таҳририяти медиа платформанинг фаолияти тўхтатилишини маълум қилди.
15:21 / 16.10.2025
Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025
Ўзбекистонда илк бор халқаро “Ҳалол” аккредитациясига эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди

Ўзбекистонда илк бор халқаро “Ҳалол” аккредитациясига эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди

Бу ҳақда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази хабар берди.
15:30 / 16.10.2025
“Уруш ҳали тугамади” – Нетаняху

“Уруш ҳали тугамади” – Нетаняху

Ким бизга қарши чиқса, катта тўлов тўлайди”, деди у ҳарбийлар қабристонидаги маросимда.
11:42 / 17.10.2025
Афғонистондан контрабанда қилинган қарийб 50 кг гашиш аниқланди

Афғонистондан контрабанда қилинган қарийб 50 кг гашиш аниқланди

Натижада, машинада у билан кетаётган шериги – Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган Қирғизистон фуқ…
08:42 / 18.10.2025
Меҳнатга ҳақ тўлашда янги ёндашув жорий этилади

Меҳнатга ҳақ тўлашда янги ёндашув жорий этилади

Бу чора ходимлар манфаатларини самаралироқ ҳимоя қилишга хизмат қилади.
14:50 / 17.10.2025
Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган автомашина ва унинг ҳайдовчиси чиқариб олинди

Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган автомашина ва унинг ҳайдовчиси чиқариб олинди

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
13:09 / 18.10.2025
Финландия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Финландия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Финландия президенти девони матбуот хизмати хабар берди.
10:50 / 18.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!