Тошкентда яна 7 та автобус йўлаги жорий этилади
Кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланиши ва йўловчилар вақтини тежаш мақсадида Тошкентда яна 7 та автобус йўлаги жорий этилади. Бу ҳақда ““Toshshahartransxizmat” хабар бермоқда.
Автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлаклар жорий этилиши натижасида мазкур кўча бўйлаб ҳаракатланувчи автобусларнинг тасарруф тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатгача кўтарилиб, 29 фоизга яхшиланган.
Натижада ушбу йўлаклар орқали ҳаракатланаётган автобуслар хизматидан кунлик фойдаланувчи 600 мингдан ортиқ йўловчиларнинг ҳар куни 100 минг соат вақти тежалишига эришилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирда мавжуд 53 км узунликдаги автобус йўлакларига қўшимча равишда яна умумий узунлиги 18 км бўлган 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!