Томонлар Жо Байденнинг президентлик муддати тугамагунча келишувга эриша олмайди.
ХАМАС доимий равишда оташкесимни талаб қилади, лекин Исроил бу таклифни қатъиян рад этмоқда.
Бенямин Нетаняхунинг айтишича, Ғазодаги ҳарбий амалиётлар ҳар қандай келишув тузилганидан кейин ҳам давом этади. ХАМАС, ўз навбатида, доимий ўт очишни тўхтатиш талаблари ўзгармаслигини таъкидлаган.
Исроилнинг ҳужумлари натижасида деярли 46 минг тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна 110 минг киши жароҳат олган.
Вайронагарчилик кўлами жуда юқори: марказий Ғазодаги турар-жой биноларининг 73,9 фоизи, Дайр ал-Балада 49,1 фоизи, Хон-Юнусда 54,5 фоизи ва Рафаҳда 46,3 фоизи вайрон бўлган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, фақатгина вайроналарни тозалаш учун 1,2 миллиард доллар керак бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!