$
12141.38 UZS
15.28
160.26 UZS
1.15
14313.47 UZS
141.7
31° Кечаси 18°

Тошкентнинг 122 та масжидида ҳайит намози ўқилади

10:00 / 05.06.2025

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити куни 6 июнга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, 2025 йилнинг 6 июнь куни пойтахтимиздаги 122 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 июнь соат 00:00 дан 08:00 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

Мирзо Улуғбек тумани

— “Тўра бува” масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси – Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли – Султония кўчасигача.

Бектемир тумани

— “Хўтон” масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси – Ҳусайн Бойқаро кўчасидан , Бектемир йўли кўчасигача.

Олмазор тумани

— “Исломобод” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасигача.

— “Ҳазрати имом” масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси, Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.

— “Дўстжонбой” масжиди олдидаги Сағбон – Сағбон 12-тор кўчалари кесишмасидан, Келес йўли – Норазтепа кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтоҳур тумани

— “Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

— “Хўжа Алламбардор” масжиди олдидаги Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан, Камолон – Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.

 — “Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси, Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани

— “Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал Хоразмий кўчаси, Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.

— “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси, Ал Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан, Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

— “Новза” масжиди олдидаги Бунёдкор – Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан, Олий Мажлис биноси қаршисигача

Учтепа тумани

 — “Абдуллоҳ ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси, Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.

— “Ҳазрати Али” масжиди олдидаги Назарбек – Маҳорат кўчалари чорраҳасидан, Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

Юнусобод тумани

— “Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Кўргазма кўчалари чорраҳасидан, КХАЙ – Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.

— “Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчасидан, Шивли кўчасигача.

Яккасарой тумани

  — “Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан, КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.

Сергели тумани

— “Нурул Ислом” масжиди олдидаги ТХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасидан, ТХАЙ – Қумариқ кўчалари чорраҳасигача.

Яшнобод тумани

— “Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси, Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан, Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани

 — “Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан, ТХАЙ – Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Эслатиб ўтамиз, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 6 июнь куни Тошкент шаҳридаги жамоат транспортлари яъни автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди.

 



														
														“Халқлар дўстлиги саройи”дан баннерлар олиб ташланди

“Халқлар дўстлиги саройи”дан баннерлар олиб ташланди

Тошкент шаҳрида жойлашган “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ўрнатилган реклама баннерлари олиб ташланди.
14:54 / 15.04.2026

														
														Тошкентда “права”сиз ва рақамсиз ҳаракатланган йигитлар жазоланди

Тошкентда “права”сиз ва рақамсиз ҳаракатланган йигитлар жазоланди

11 март куни Тошкентда 3 нафар йигит ҳайдовчилик гувоҳномасиз, давлат рақами ечилган ҳамда милтилловчи чироқлар ўрнатилган Ж…
12:43 / 15.04.2026

														
														Тошкент метросида поезд эшиги ёпилмасдан ҳаракатланди

Тошкент метросида поезд эшиги ёпилмасдан ҳаракатланди

14 апрель куни Тошкент метросининг “Алишер Навоий” бекатидан йўлга чиққан поезднинг учинчи вагони эшиги тўлиқ ёпилмаган ҳолд…
12:35 / 15.04.2026

														
														Судья ва банк ходими иштирокидаги коррупция схемаси фош этилди

Судья ва банк ходими иштирокидаги коррупция схемаси фош этилди

Сирдарё вилоятида суд тизими ва банк соҳаси вакиллари иштирок этган коррупцион ҳолат фош этилди. Тезкор тадбир давомида манс…
11:43 / 15.04.2026

														
														Сергей Кириенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Сергей Кириенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ташриф билан Ўзбекистонга келди
10:29 / 15.04.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига табрик йўллади

“Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун санъатсевар халқимизни 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни…
09:15 / 15.04.2026

														
														Ўтган йили қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бири рад этилган

Ўтган йили қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бири рад этилган

Аҳоли ва тадбиркорлар қурилиш қилиш учун аввал лойиҳалашга рухсат олишга, кейин архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқ…
17:30 / 14.04.2026

														
														15 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

15 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаро…
17:18 / 14.04.2026

														
														Бюджетга 550 миллиард сўм қўшимча тушум бой берилган

Бюджетга 550 миллиард сўм қўшимча тушум бой берилган

Бош режаси йўқ деган баҳона билан 2025 йилда ерни хусусийлаштириш бўйича 112 минг аризанинг 14 фоизи рад этилган.
17:08 / 14.04.2026

Бу ҳам қизиқ

Судья ва банк ходими иштирокидаги коррупция схемаси фош этилди

Судья ва банк ходими иштирокидаги коррупция схемаси фош этилди

Сирдарё вилоятида суд тизими ва банк соҳаси вакиллари иштирок этган коррупцион ҳолат фош этилди. Тезкор тадбир давомида манс…
11:43 / 15.04.2026
Сергей Кириенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Сергей Кириенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ташриф билан Ўзбекистонга келди
10:29 / 15.04.2026
Эрон бешта араб давлатидан компенсация талаб қилди

Эрон бешта араб давлатидан компенсация талаб қилди

Эрон Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, БАА ва Иорданиядан АҚШ-Исроил операциясидаги роли учун компенсация талаб қилмоқда, д…
10:16 / 14.04.2026
Туркиянинг Хатай вилоятида “Бухоро” номли масжид қурилди

Туркиянинг Хатай вилоятида “Бухоро” номли масжид қурилди

Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
10:04 / 13.04.2026
Орбан Венгрия сайловларида мағлубиятга учради

Орбан Венгрия сайловларида мағлубиятга учради

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан парламент сайловларининг дастлабки натижаларини ўз партияси учун оғриқли деб атади.
09:45 / 13.04.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига табрик йўллади

“Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун санъатсевар халқимизни 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни…
09:15 / 15.04.2026
Сирдарёда судья пора билан ушланди

Сирдарёда судья пора билан ушланди

Бу ҳақда, Азиз Обидов ўзининг Telegram каналида хабар берди.
12:02 / 14.04.2026
Европа Украинага ўқ-дори ва ракета етказиб беришни камайтирди

Европа Украинага ўқ-дори ва ракета етказиб беришни камайтирди

Агентлик манбасининг сўзларига кўра, Украина ҳозирда уруш зонасида тобора кўпроқ Европада ишлаб чиқарилган дронлардан фойдал…
09:52 / 14.04.2026
Сўнгги 9 йилда 10 мингга яқин янги қурилиш корхоналари иш бошлади

Сўнгги 9 йилда 10 мингга яқин янги қурилиш корхоналари иш бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Республика ва вилоят студияларидан йиғилишда 500 дан з…
16:56 / 14.04.2026
14 апрель учун об-ҳаво маълумоти

14 апрель учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 …
16:50 / 13.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!