$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“Туркия – Эрон – Туркманистон – Ўзбекистон” янги темирйўл йўналиши очилди

11:54 / 04.12.2022

Бугун, Туркиядан Ўзбекистонга биринчи марта йўналиши ташкил этилган илк юк поезди Тошкентга етиб келди. Тантанали маросимида “Ўзбекистон темир йўллари “АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Хасилов, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар ҳамда Туркия темир ъллари вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ноябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти президентларининг саммити доирасида янги транспорт транзит коридорларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича келишувга эришилган эди. Ушбу келишув самараси ўлароқ бугун Тошкентга Туркиянинг Измир шаҳридаги “Гумруҳ” стансиясидан 40 та вагондан иборат биринчи юк поезди етиб келди.

Эътиборли томони шундаки, ушбу поезд “Туркия – Эрон – Туркманистон – Ўзбекистон” йўналишида дастлабки юк поезди ҳисобланади. Ҳозирда ушбу йўналиш бўйича яна 250 дан ортиқ вагон келиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу йўналиш катта ривожланиш салоҳиятига эга бўлиб, Ўзбекистон юкларини халқаро йўналишларда ташиш учун қўшимча йўналиш ҳисобланади ва юртимиз тадбиркорлари учун Ўзбекистондан Туркияга экспорт юкларини жўнатишда ҳамда импорт юкларини олиб келишда энг тез ва қулай йўналишлардан бири биридир.

Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар минтақадаги мавжуд транспорт-коммуникация тармоқлари ва инфратузилмасидан самарали фойдаланишга, шунингдек, ташқи савдо юкларини асосий жаҳон ва минтақавий бозорларга ташиш учун вақт ва молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиришга имкон беради.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!