Бу йилдан бошлаб Туркманистон ўқувчилари ўтиш имтиҳонларини топширмайди. Бундай қарор 12 йиллик ўрта таълим концепциясидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди.
Бунгача туркман умумтаълим мактаблари ўқувчилари тўртинчи синфдан бошлаб имтиҳон топширар эдилар. 12 йиллик таълимга ўтиш бутун тизим концепциясини қайта кўриб чиқишни тақозо этди ва шу ўқув йилидан бошлаб синфдан-синфга ўтишда имтиҳонлар ўтказмасликка қарор қилинган.
Туркманистонда мактаб таълими уч босқичга бўлинади: 1-босқич — 1—4-синфлар бошланғич таълим; 2-босқич — 5—10-синфлар ўрта таълим; 3-босқич — 11—12-синфлар юқори таълим.
Шунингдек, 5-синфга (математика ва туркман тили) ва 10-синфга (география ва ҳаёт фаолияти асослари) ўтишда имтиҳонлар сақланиб қолади. 12-синфда битирувчилар давлат имтиҳонларини топширадилар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!