Куни кеча, 1 март куни Ўзбекистон майдонларида футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги—2023 турнири старт олди. Мусобақанинг 1-турида Ўзбекистон вакиллари Сурияга қарши баҳс олиб боришди.
Беллашувда мезбонлар рақибларига қараганда анча ишончли ва сермаҳсул ўйин намойиш этган ҳолда, 2:0 ҳисобида ғалаба қайд этишди.
Дастлабки гол, биринчи бўлимда Аббосбек Файзуллаев томонидан жарима зарбасидан киритилган бўлса, иккинчи таймда рақиблар ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.
А гуруҳнинг иккинчи ўйинида Ироқ ёшлари Индонезияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Параллель ўтган Б гуруҳидаги ўйинда Эрон терма жамоаси 1:0 ҳисобида Қатардан устун келди.
U-20 Осиё Кубоги—2023 | 1-тур
Ўзбекистон U-20 — Сурия U-20 2:0
Голлар: 1:0 – 37 Файзуллаев, 2:0 – 68, автогол Ал-Ҳежжеҳ.
Қатар U-20 — Эрон U-20 0:1
Гол: 0:1 – 65, пенальти Ҳазбави.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!