“Уч-қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси”да содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан ахборот
2025 йилнинг 11 август куни соат тахминан 02:20 ларда, Тошкент тумани, “Сабзавот” МФЙ ҳудудида жойлашган “Уч-қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси” МЧЖда ёнғин келиб чиққан.
Бозорнинг умумий дўконлар қурилган майдони 20.000 м/кв бўлиб, кўрилган тезкор чоралар натижасида 12.000 м/кв майдонда жойлашган савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар аниқланмади.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиши сабабларига аниқлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, тергов органлари якуний хулосасига кўра қўшимча ахборот берилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!