Декабрь ойида Вашингтонда Украина ва АҚШ ўртасида мудофаа бўйича қўшма конференция ўтказилади, унда саноат ва ҳукумат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский ўзининг навбатдаги мурожаатида маълум қилди.
Украина президентига кўра, тадбир сентябрь ойида Киев мезбонлик қилган Мудофаа саноати форумининг давоми ҳисобланади.
“Қўшма Штатлар билан ҳамкорликда қурол ишлаб чиқариш йўлида фаол иш олиб боряпмиз. Вашингтонга ташрифим давомида президент Байден билан биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган аниқ вазифалар ҳақида келишиб олгандик. Ва бу америкаликларни ҳам, бизни ҳам, шунингдек, шерикларимизни ҳам кучайтиришга хизмат қилади”, — дейди Зеленский.
Президент офиси раҳбари Андрей Ермакка кўра, мудофаа саноатига бағишланган конференция икки кун давом этади. У 2023 йилнинг 6-7 декабрь кунлари ўтказилади. Тадбир давомида ҳамкорликда қурол ишлаб чиқариш имконияти ўрганилади.
Ўз навбатида Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Эдриэн Уоцон конференция АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!