$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Украинада президентлик сайловлари ўтказилиши мумкин

11:16 / 22.03.2025

АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили – Москва ва Вашингтон ўртасида Украина бўйича музокаралар олиб бораётган дипломат Стив Уиткофф Украинада президентлик сайловлари ўтказилиши тўғрисида маълум қилди.

“Улар (сайловлар) бўлади. Украина раҳбарияти бунга рози бўлди. Украинада сайловлар бўлиб ўтади”, – деган Уиткофф.

Шунингдек, у Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг идораси раҳбари Андрей Ермак Украина НАТОга аъзо бўла олмаслигини деярли тан олганлигини айтиб ўтган. Украинанинг НАТОга қўшилишдан воз кечиши Россиянинг асосий талабларидан бири саналади.

Уиткоффнинг айтишича, шунга қарамай, Украинага НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш масаласи муҳокамада қолмоқда. Мазкур модда бўйича иттифоққа аъзо давлатга қилинган ҳужум НАТОнинг барча аъзоларига қилинган ҳужум сифатида баҳоланади.

Бундан ташқари, Уиткофф музокаралар доирасида Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув ҳам муҳокама қилинаётганини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, муҳим мақсад – 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш ва бу вақт ичида доимий сулҳ юзасидан музокаралар олиб бориш. Бундан ташқари, у АҚШ маъмурияти Украина учун адолатли келишувга эришиш тарафдори эканини, бироқ учинчи жаҳон уруши бошланишига йўл қўймаслигини қўшимча қилган.

Уиткофф, шунингдек, Россиянинг Европага ҳужум қилиш режаси йўқлигига тўлиқ ишонишини айтган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Россия раҳбарлари ўртасидаги учрашув яқин бир неча ой ичида бўлиб ўтади.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!