$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Uzbekistan Airports'нинг ягона такси хизмати йўлга қўйилиши рад этилди – Рақобат қўмитаси

10:51 / 27.07.2023

Uzbekistan Airports'га ягона такси хизматини йўлга қўйиб рақобатни чеклашга олиб келадиган ҳаракатларига чек қўйиш юзасидан тегишли кўрсатма берилган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
 
Айтилишича, Uzbekistan Airports'га тегишли Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудидаги автотураргоҳлар учун тўловлар миқдори оширилганлиги, шунингдек, аэропорт ҳудудида фақат ягона такси хизмати йўлга қўйилиши натижасида бошқа тадбиркорлик субъектлари киришига сунъий тўсиқлар қўйилганлигидан норозиликлар билдирилиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.
 
Қўмита томонидан ўрганишлар давомида қуйидаги ҳолатлар ўрганилган:
 
Йўловчилар келиш терминали ёнидаги махсус йўлнинг биринчи қаторига фақат битта тадбиркорлик субъектига тегишли автомобилларнинг киришига шарт-шароит яратиб берилган;
 
Ушбу субъектдан тўловлар ундирилмаган;
 
Унга ташиш учун қатъий белгиланган тариф қўлланилиши ва ҳар қандай нархлар ўзгаришлари келишилиши белгиланган;
 
Техник топшириқ шартлари талабига мос келувчи лицензияга эга бўлган такси хизматини кўрсатувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг автомобилларини ушбу ҳудудга киритмаган;
 
Аэропорт ҳудудига яқин жойлардаги автотураргоҳлар учун тўлов миқдори оширилган.
 
“Ушбу ҳолатлар, “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддаси ва “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган қоидаларга нисбатан ноқонуний ҳаракат ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Рақобат қўмитаси 2022 йил 23 декабрда Uzbekistan Airports томонидан қонунчилик талаблари бузилган деб қарор қилган ва мажбурий кўрсатмалар берилган.
 
Uzbekistan Airports'га қуйидаги мазмундаги мажбурий кўрсатмалар берилган:
 
тегишли талабларга мос келувчи ва белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган такси хизматини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар автомобилларининг киритилишига тенг шарт-шароит яратиб берилишини таъминлаш;
 
йўловчилар ва багаж ташувчи такси хизматини ташкил этиш учун “техник топшириқ”дан, унга тегишли жойни ижарага бериш шартномасидан йўловчиларни ташиш учун қатъий белгиланган тарифлар қўлланилиши ҳамда тарифлардаги ҳар қандай ўзгаришлар Uzbekistan Airports АЖ билан келишилган ҳолда амалга оширилиши бандларини чиқариб ташлаш;
 
йўловчилар келиш терминали ёнидаги махсус йўлнинг биринчи қаторида такси хизматини кўрсатувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар мавжудлиги тўғрисида истеъмолчиларни хабардор қилинишини таъминлаш;
 
аэропорт ҳудудига яқин жойлардаги автотураргоҳлар учун тўлов миқдорини қайта кўриб чиқиши бўйича кўрсатма берилди.
 
Шу ўринда, Uzbekistan Airports қўмитанинг қарор ва кўрсатмасидан норози бўлиб Тошкент туманлараро маъмурий судига мурожаат қилган. Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори билан шикоят рад этилиб, қўмитанинг қарор ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилган.
 
Шунингдек, мазкур иш Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанцияси томонидан ҳам кўриб чиқилиб, 2023 йил 12 июнда апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган.

Бу ҳам қизиқ

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
23:34 / 22.11.2024
Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
17:31 / 21.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
18:42 / 21.11.2024
Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Қуролли ва сиёсий гуруҳ “Ҳизбуллоҳ”ни террористик ташкилот деб белгилади.
09:31 / 21.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзаси…
20:30 / 22.11.2024
“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

Саттаров шу йилнинг февраль ойида ўғирлик ва расмий сохталаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган Анвар Жураевнинг ўрнини эга…
21:50 / 22.11.2024
Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
17:39 / 22.11.2024
Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Бу ҳақда, Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар бермоқда.
12:01 / 22.11.2024
22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!