Кеча, 27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови бўлиб ўтди.
Мазкур сайловда Ўзбекистон Либерал демократик партияси ғолиб бўлди. Бу ҳақда бугун, 28 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган матбуот анжуманида комиссия раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.
Унга кўра, Парламент сайловида 15 млн 27 минг 529 нафар сайловчи иштирок этган бўлиб, бу умумий сайловчиларнинг 74,72 фоизини ташкил қилади.
Сайлов натижалари билан қуйидаги график орқали танишишингиз мумкин:
Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатаси сайловлари илк марта мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида ўтказилди. Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади.
Парламент қуйи палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим (номзод учун овоз бериш), қолган 75 нафари пропорционал тизим бўйича, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида (партия рўйхати асосида) сайланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!