Украина қуролли кучлари Россиянинг Воронеж вилоятидаги иккита заводга ҳужум қилди. Бу ҳақда АА нашри хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 27 октябрь куни тунда Воронеж вилоятидаги иккита корхона Украина дронлари томонидан ҳужумга учраган. Анинский туманидаги корхонанинг икки ходими жароҳатланган. Бири стационар, иккинчиси амбулатор даволанишга юборилган.
“Умуман олганда, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Белгород, Брянск, Воронеж ва Курск вилоятлари осмонида бир кечада 21 та учувчисиз самолётларни йўқ қилди ва тутиб олди”, – деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!