Uzbekistan Airways ёмон об-ҳаво шароити туфайли 20-22 февраль кунлари Тошкент – Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича HY281/282 рейсларини бекор қилди.
Рейсларнинг бекор қилиниши авиация метеорологларининг тавсиялари ва Истанбул аэропорти маъмуриятининг қарори билан боғлиқ.
Йўловчилар бир хил саналарда, лекин кун давомида бошқа рейслар билан манзилга етказилади. Мураккаб об-ҳаво шароити ва ёғингарчилик кутилаётганини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан парвозга рўйхатдан ўтиш учун олдинроқ келишлари сўралади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!