Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида Камаз ва Isuzu тўқнашуви оқибатида Isuzu ёниб кетган ва машина ичидаги 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 апрель куни тонгги соат 5:34 да Янгиҳаёт тумани ҳудудида Isuzu машинаси ЙТҲга учрагани ва ёнғин чиққани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга асосан, соат 5:37 да ёнғин қутқарув экипажлари манзилга етиб борган ва ёнғин 5:40 да ўчирилган.
Гувоҳлар ўша пайтда ёнаётган машинага ҳеч ким яқинлаша олмаганини билдирган. Ёнғин оқибатида машина ичида қолиб кетган икки киши ҳалок бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!