$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл линиясини қуриш учун қўшма корхона ташкил этилади

09:30 / 02.03.2024

Жорий йилнинг 1 март куни Хитой Халқ Республикасининг Қашғар шаҳрида Ўзбекистон – Хитой – Қирғизистон ҳукуматлари делегацияларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном раёни Партқўми котиби Ма Синжуй иштирок этди.

Таъкидланганидек, Хитой Халқ Республикаси ва Қирғиз Республикаси Ўзбекистон Республикасининг муҳим иқтисодий ҳамкорлари ҳисобланади.

Мамлакатимизнинг Хитой ва Қирғизистон билан товар айирбошлаш ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

Хитой ва қирғизистонлик ҳамкорларимиз билан биргаликда транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида салмоқли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Учрашувда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида қурилиши режалаштирилган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл линияси минтақамизни Хитой билан боғлайдиган энг қисқа муқобил йўл экани қайд этилди.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл линиясини қуриш ва ундан фойдаланиш учун қўшма корхона ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон томони, Хитойдан Қирғизистон ва мамлакатимиз ҳудуди орқали мултимодал транспортни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

Шунингдек, “Иркештом” назорат-ўтказиш пункти фаолиятини янада такомиллаштириш, қулай шарт-шароитлар яратиш, ўтказиш имкониятларини кенгайтириш бўйича тегишли чоралар кўришга келишиб олинди.

Учрашувда томонлар жорий йилда “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл линиясини қуриш юзасидан амалий ишларни бошлаш муҳимлигини қайд этди.

Уч томонлама музокаралардан сўнг, делегациялар раҳбарлари “Улуғчат” божхона терминали ва “Иркештом” назорат-ўтказиш пункти фаолияти билан яқиндан танишди.

Умуман, Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида “Қашғар иқтисодий ва технологик ривожланиш зонаси” фаолияти билан яқиндан танишилди, бир қатор етакчи компаниялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!