Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда 10 апрель куни Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази (ЭМСC) маълум қилди, дея хабар бермоқда “Известия”.
ECMS маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 20:58 да содир бўлган. Воқеа ҳақидаги маълумотни маҳаллий ОАВ ҳам тасдиқлади. "ChinaNews" порталининг аниқлик киритишича, зилзила Шинжоннинг Аксу префектурасида қайд этилган.
Аниқлик киритилишича, зилзила эпицентри аввалроқ 10 км чуқурликда жойлашган. Қозоғистонликлар ҳам интернет орқали Олмаотада ер силкинишини ҳис қилганликларини маълум қилишган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!