Хон Сарой жамоаси аъзоси Бахшулла Сайфуллаев 2023 йилнинг 1-7 сентябрь кунлари Непалнинг Катманду шаҳрида бўлиб ўтган Бодибилдинг ва фитнес бўйича 55-Осиё чемпионатида иштирок этди. 25 дан ортиқ давлатлардан келган бодибилдерлар иштирокидаги мусобақада Бодибилдинг мастер йўналишида 15 нафар рақиб орасида устунликка эришди ва Олтин медаль соҳибига айланди. Ёш тоифасидан эса Бронза медалини қўлга киритди.
Бахшулла Сайфуллаев 2022 йили Хон Сарой компанияси билан ҳамкорликда “Иродам кучли” лойиҳасини юритган ҳолда соғлом турмуш тарзи ғояларини кенг ёйишда фаоллик кўрсатган.
Хон Сарой компанияси ташкил топгандан буён ўзбекистонлик спортчиларни фаол қўллаб-қувватлаган ҳолда уларни янада катта натижаларга эришишларига кўмак бериб келмоқда.
Бахшулла Сайфуллаевнинг бугунги кунга қадар қўлга киритган ютуқлари Хон Сарой компаниясининг ҳам фахри ҳисобланади.
1. 2017 йил 26 март – Бодибилдинг ва фитнес бўйича Наманган очиқ чемпионати – 1-ўрин – Олтин медаль
2. 2017 йил 6 май – Бодибилдинг ва Фитнес бўйича Ўзбекистон кубоги 2017 – 1-ўрин – Олтин медаль
3. 2018 йил 11 март – Бодибилдинг ва фитнес бўйича Қорақалпоғистон очиқ чемпионати 2018(финал) (Нукус) – 1-ўрин – Олтин медал
4. 2018 йил 22 апрель – Бодибилдинг ва фитнес Марказий Осиё чемпионати 2018 – 1-ўрин – Олтин медаль
5. 2018 йил 16 сентябрь – Бодибилдинг ва фитнес бўйича Тошкент очиқ кубоги финал — 1-ўрин – мутлақ ғолиб
6. 2018 йил 2 октябрь – Бодибилдинг ва фитнес бўйича 52-Осиё чемпионати 2018 ABBF-WBPF) (Hindiston.Pune) – 2-ўрин – Кумуш медаль
7. 2020 йил 5 декабрь – Бодибилдинг ва фитнес бўйича Ўзбекистон кубоги PROFORM CLASSIC 2020 – 1-ўрин – мутлақ ғолиб
8. 2021 йил 22 август – Бодибилдинг ва фитнес бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати – 1-ўрин – Олтин медаль
Хон Сарой компанияси ўз фаолиятини аввалига Навоий вилоятида, 2019 йилдан Тошкент шаҳрида бошлаган. Компания томонидан бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрида амалга оширилган лойиҳалар сони 12 тани ташкил қилади. Компания 2022 йилда “Хон Сарой”, “Mega Tower”, “Пандора”, “Айвон”, 2023 йилда эса “Дипломат”, “Сайрам” лойиҳаларини тўлиқ тугаллаб, ўз эгаларига топширган. 2022 йилда “Квадратура таклифлари бўйича кўчмас мулк бозори етакчиси” дея эътироф этилган.
Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:
+998712007400
+998555017400
xonsaroy.uz
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!