$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Хоразмда Damas ва Labo ишлаб чиқариш ҳажми оширилади

13:46 / 21.05.2023

Хоразм вилоятида Chevrolet Damas ва Labo автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми оширилади. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси маълум қилди.

Қайд этилишича, компания автомобилларни етказиб бериш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Chevrolet Damas ва Labo автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш дастурини якунлади. Эндиликда амалга оширилган чора-тадбирлар ушбу талабгир моделларнинг ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 150 минг донага босқичма-босқич ошириш имконини беради, бу эса ўз навбатида, етказиб бериш муддатига ҳам ўз таъсирини ўтказади.

2016 йилдан буён заводнинг ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич ошириш ишлаб чиқариш ҳажмини деярли 5 баробар кўпайтиришга имкон берган. UzAuto Motors’нинг Хоразм филиалида ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва модернизация қилиш бўйича олиб борилган тизимли ишлар 2022 йилга келиб ишлаб чиқариш ҳажмини 93 000 дан ортиқ автомобилга оширди.

UzAuto Motors 2021 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш дастури доирасида Питнак шаҳрида янги пресс-цехни ишга туширди. 1 гектардан ортиқ ҳудудда йўлга қўйилган ишлаб чиқариш, максимал қувватга эришгандан сўнг ҳар йили 12 минг тонна металл листдан Chevrolet Damas ва Labo моделлари учун 7 миллион донагача турли штамплаш кузов қисмларини ишлаб чиқариш имконини беради.

Бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш, айрим компонентларни деконтентинг қилиш (арзонроқ вариантига алмаштириш) ва ишлаб чиқариш жараёнларини унификация қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар импортни қисқартирган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга имкон беради.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!