Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ички ишлар органи бўлим бошлиғи автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Xabardor.uz'га маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 4 август куни Урганч–Хива йўналишида Урганч шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи Й.T.гa бириктирилган Lacetti хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси (йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган) содир бўлган.
Оқибатда Й.Т. ҳодиса жойида вафот этган. Қайд этилган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!