$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Хоразмда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга бу йилги давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 триллион сўмга қўшимча 400 миллиард сўм ажратилади

15:49 / 31.03.2023

Урганч шаҳрида 31 март куни халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади.

– Бугун мана шу қадим ва табаррук заминда, муборак Рамазон ойида сиз, азиз юртдошларим билан кўришиб турганимдан ғоят мамнунман, – деди давлат раҳбари.

– Агар таҳлил қилсак, Хоразмда кўп нарсалар ўзгарди. Лекин замон шиддат билан ўтяпти, аҳолининг талаби ўсиб боряпти. Биз шунга муносиб ҳаракат қилишимиз керак. Шунинг учун ишимизни танқидий кўриб, катта-катта марралар олишимиз керак.

Йиғилиш аввалида Хоразм вилоятидаги ўзгаришлар қайд этиб ўтилди. Охирги олти йилда мактабгача таълим қамрови 22 фоиздан 79 фоизга етказилди. 131 та мактаб қурилди ва реконструкция қилинди. 580 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди.

Вилоятдаги 531 та маҳаллани обод қилишга қўшимча 1 триллион сўм, туман марказлари йўлларини таъмирлаш, пиёдалар йўлаги ва ёритгичларга 50 миллиард сўм ажратилган.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишлари ҳам жадаллашган. Охирги беш йилда 9 минг 500 та хонадонли уйлар фойдаланишга топширилган. Бу хайрли ишларнинг давоми сифатида Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 1,5 миллиард долларлик 7 мингта лойиҳа доирасида янги корхоналар ишга тушди. Бу орқали 50 мингта янги доимий иш ўринлари яратилиб, 19 мингта оила камбағалликдан чиқарилди.

Ишлаб чиқариш 1,5 бараварга кўпайди, саноат экспорти 190 миллион долларни ташкил этди. Айниқса, тўқимачилик, автомобилсозлик, озиқ-овқат, электротехника ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 2 бараварга ўсди.

Лекин вилоятда иқтисодий имкониятлар бундан ҳам кўплиги, аҳолини қийнаётган кўплаб масалалар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлат раҳбари Хоразм вилояти ҳокими лавозимига Жўрабек Раҳимов номзодини тавсия этди.

Давлат раҳбари номзодни лавозимга тасдиқлашдан аввал унинг режаларини эшитишни таклиф этди. Жўрабек Раҳимов вилоятда тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш бўйича режаларини тақдимот қилди.

Оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 940 миллиард сўмга қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланди. Янги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш орқали 57 минг, касаначиликда салоҳияти бор 240 та маҳаллада меҳнат қуроллари ва жой масаласини ҳал қилиб, 50 минг, ўзини-ўзи банд қилиш орқали 28 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкинлиги айтилди.

Иккинчи муҳим вазифа – озиқ-овқат маҳсулотлари балансини таъминлаш. Шу мақсадда “Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналини тиклаш” лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланади. Боғот, Шовот ва Янгибозор туманларидаги 2 минг гектарда узум, олма ва қовун плантациялари, Гурлан ва Боғотда агрологистика марказлари ташкил этилади. Паррандачилик, чорвачилик, сутни қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилади.

Маълумки, ҳар бир туманга камида 50 миллион доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилган. Вилоят ҳокимлигига номзод бунинг эвазига туманларда қандай лойиҳалар мўлжаллангани ҳақида ахборот берди.

Давлат раҳбари 14 та йирик саноат лойиҳаси инфратузилмаси учун қўшимча 100 миллиард сўм йўналтириш, Урганчда электротехника ва фармацевтика саноат парклари ташкил қилиш бўйича кўрсатма берди. 20 миллион доллар инвестиция эвазига “Дамас” ва “Лабо” автомашиналарини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди. Бу орқали 300 та янги иш ўрни яратилади.

Саноат корхоналари ва уй-жойларни электр энергияси билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳам белгиланди.

Ижтимоий соҳани ривожлантириш, мактаб ва боғчалар барпо этиш, аҳолини уй-жой ва ичимлик суви билан таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Президент мактабларда санитария ҳолатини яхшилаш, чет тили ва касбга ўргатиш хоналарини ташкил қилиш ҳамда 12 та туманда IТ парк очиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Умуман олганда, Хоразмда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга бу йилги давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 триллион сўмга қўшимча 400 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинди. Бундан ташқари, аграр соҳа, ичимлик суви ва тадбиркорлик лойиҳаларига қўшимча 475 миллион доллар жалб қилиш бўйича топшириқ берилди.

Барча чора-тадбирлар орқали 365 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаб, Хоразмни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш вазифаси қўйилди.

Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг режалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ташкилий масала овозга қўйилди. Унинг натижаларига кўра, Жўрабек Раҳимов Хоразм вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

– Бугун сизлар билан аҳоли ҳаётига дахлдор барча масалаларга тўхталиб, зарур маблағлар ажратдик, вилоятга янги ҳоким тасдиқладик. Эндиги вазифа – бутун Хоразм эли ҳоким атрофида жипслашиб, мутасаддилар фидойи ва ҳалол бўлиб, бугун айтилган режа ва ташаббусларни ҳаётга, аҳоли турмуш тарзига кўчириши керак, – деди Шавкат Мирзиёев сессия сўнгида.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026
Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар фуқаро ушл…
15:20 / 10.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!