$
12021.22 UZS
-54.96
169.53 UZS
0.06
13978.27 UZS
-16.82
31° Кечаси 18°

Худкушлик: одамлар орасида авж олган иллат

11:57 / 03.07.2023

18+

Муҳим: ушбу материал ҳаёти давомида бир марта бўлса ҳам руҳий босим ва бошқа сабаблар таъсирида ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаб кўрган инсонлар учун ёзилган. Табиатан таъсирчан одамлар, шунингдек, вояга етмаганлар, ҳомиладор аёллар ва беморларга ушбу мақолани ўқиш тавсия қилинмайди.

Ўзини ўлдириш, худкушлик ёки суицид (лотинча: sui caedere) – ҳаётга инсоннинг ўз ихтиёри билан чек қўйишидир.

Худкушликка жамиятнинг муносабати, дин, шаън ҳамда ҳаёт маъноси мавзуларига алоқадор бўлиб келган. Аксар динлар, масалан, Ислом, яҳудийлик, насронийлик, буддавийлик, ҳиндуизм кабиларда инсоннинг ўз жонига қасд қилинишини қаттиқ қораланади ва оғир гуноҳ деб баҳоланади. Қадимда япон самурайлари ўз шаънини ҳимоя қилиш мақсадида хушкушликка қўл уришган ва бу одамлар томонидан ижобий баҳоланган. Шунингдек, урушлар вақтида камиказелик ҳарбий қаҳрамонлик дея қабул қилинган.

Худкушлик жамиятда ҳамон қаттиқ қораланади, бироқ бедаво касалликка чалинган беморларнинг тиббий ёрдамни қабул қилмай қўйиши ёки эвтаназияни танлаш ҳуқуқи баҳс остидадир.

Замонавий тиббиёт одатда худкушликни руҳий носоғломликка йўяди ва бундай кишиларга руҳий ёрдам кўрсатилиши зарур, деб ҳисоблайди.

Дунёда ҳар йили миллионга яқин одам ўзини ўлдиради, 10-20 миллион марта омадсиз уриниш қайд этилади. Россияда ҳар йили 60 000, АҚШда тахминан 30 000, Японияда 30 000 дан зиёд ва Хитойда 250 000 нафар киши худкушлик оқибатида вафот этади.

Заҳарланиш

Бу ҳикоя ҳаттоки сиз дунёдаги энг гўзал аёл бўлсангиз ҳам, ўз жонига қасд қилиш сизнинг чиройли ҳаётингизни бадбўй ботқоққа ботиб тугашига сабаб бўлишига мисолдир. 1944 йилда Голливуднинг машҳур актрисаси – ўттиз олти ёшли Лупе Велез актёр Гарольд Марешдан ҳомиладор бўлиб қолади. Католик дини анъаналарига қатъий амал қилувчи оилада улғайган актриса никоҳсиз фарзандни дунёга келтирмаслик учун ўз жонига қасд қилади.

Ижодий касб эгаси бўлган актриса гўзаллик ва шон-шуҳрат чўққисида ўлишни орзу қиларди. У узоқ вақт ўйлаб, ўзини ўлдириш учун “ажойиб” сценарий ўйлаб топди. Тўшагини янги узилган хушбўй гуллар билан безатди, охирги марта душ қабул қилди, ўзининг севимли кўк пальтосини кийди, сўнгра аста-секин олдиндан тайёрланган бир нечта таблеткани қимматбаҳо коньяк билан ичди ва нариги дунёга кетиш учун ҳашаматли каравотга ётиб, ўлими келишини кутди.

Аммо ишлар режадагидек кетмади, бир неча дақиқадан сўнг организмнинг заҳарланишга қарши табиий реакцияси юзага келди ва у ўзини тутолмай қайт қилишни бошлади. Эгнидаги гўзал либоси ва каравотдаги хушбўй гуллар чиройидан асар ҳам қолмади. Хонани таърифлаб бўлмайдиган даражадаги бадбўй ҳид қоплади. У каравотидан сакраб туриб, гулларни улоқтирди ва ҳаммом томонга югурди. Актриса шошганидан сирпаниб кетди ва бошини Миср оникс тошидан ишланган унитазга уриб, оғир жароҳат олди. Шундан кейин узоқ вақт қайт қилиб, мана шу ҳолатда бўғилиб ўлди. Актрисани бадбўй ҳожатхонадан топдилар.

Маълум бир заҳар маълум бир одамнинг танасига қандай таъсир қилиши ҳақида ҳатто мутахассис шифокорлар ҳам олдиндан аниқ ташхис қўя олишмасликлари мумкин. Ҳатто, эҳтиёткорлик билан ҳисобланган доза ҳам олдиндан айтиб бўлмайдиган натижаларни бериши эҳтимолдан холи эмас.

Заҳарланиш сабаб биологик ўлим кутилганидек тез содир бўлмаслиги, инсон бир неча кун давомида даҳшатли азобларни бошдан кечириши мумкин. Ўзини ўлдиришга уринган одамнинг ички аъзолари шифокорлар томонидан зарарсизлантирилади, ювилади, лекин заҳарнинг организм томонидан сўрилиши узоқ вақт талаб қилади. Шунга қарамасдан гаг рефлекси йўқолмай қолаверади ва ўлимини кутаётган одам боғланган ҳолда тўшакда ётади.

Деразадан сакраш

Баъзан биз одамнинг ўзини деразадан ёки томдан ташлаганини ва шу тариқа ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги ҳикояларни эшитамиз. Бироқ, мазкур усул ҳар доим ҳам кутилганидек натижа бермаслиги мумкин. Кўп ҳолларда баландликдан сакраш ўлим билан эмас, ногиронлик билан тугайди. Бундай ҳолатлар тез ва осон ўлим топиш ҳолатларига қараганда бир неча баравар кўп учрайди.

Келинг, биринчи вариантни кўриб чиқайлик. “Саргузаштлар” ҳали парвоз тугамай туриб бошланади, кучли зарб туфайли суяклар майдаланиб кетади. Баъзи ҳолларда кўз косасидан чиқиб кетиши ҳам мумкин. Мия эса тананинг сувга тўйинган (90 фоиз) қисми сифатида сочилиб кетади ва унинг бўлаклари жуда атрофга тарқалади.

Сўнгра одатдагидек, жасад олдига оломон йиғилади – муҳокама қилиш ва қоралаш бошланади. Ҳеч ким марҳумнинг “жасорат”ига қойил қолмайди. Шунингдек, улар марҳумга ҳамдард бўлмайдилар. Томошабинлар бош суягининг деформациясидан ҳайратда қоладилар. Бу ҳолатни кўрган ёш болалар эса ҳақиқий даҳшатни бошдан кечиришади.

Ўликхонада бундай танага ишончли шакл бериш жуда қийин бўлади. Инсон танасини қайта тиклаш – осон иш эмас. Демак, агар қариндошларнинг катта миқдорда пули бўлмаса мурдани сумкага солиб қўйишади. Мурда ана шу сумка ичида кўмилиши ҳам мумкин.

Энди эса реал ҳаётда одамлар қандай қилиб баландликдан сакраб, ундан кейин қандай яшашлари ҳақида матбуотдан олинган ҳикоялардан бири билан танишинг.

Севганини ўлдиргандан кейин йигит 10 қаватдан сакраб омон қолган

Россия Федерациясининг пойтахти – Москва шаҳрида 20 ёшли Николай Чибисов исмли йигит аввал севгилиси Ксения Тювинани, кейин эса ўзини ўлдирмоқчи бўлди.

Севган қизи билан келиша олмаган йигит агар Ксюша уники бўлмаса, бошқаники ҳам бўлмаслигига қарор қилган. Ошхонадан пичоқни олган ва ғазаб билан қизнинг кўкрак ва бўйин қисмига 19-марта пичоқ урган. Кейин, унинг компьютеридаги барча ёзишмалар ва фотосуратларни ўчириб ташлаган, ўзини ҳам ўлдиришга қарор қилган ва деразадан пастга сакраган.

Аммо у ўйлаган ниятига ета олмади: дераза остида ўсаётган дарахт унга тўсқинлик қилди. Ҳозир Николай 33-шаҳар касалхонасида танадаги суякларнинг кўп сонли синиши ташхиси билан комада азоб чекиб ётибди. Унинг оиласи ва полициячилар реанимация бўлимида ҳалигача навбатчилик қилишади.

Томирларни кесиш

Бу ўзини ҳаётдан маҳрум қилишдан кўра кўпроқ эътиборни жалб қилиш усулидир, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам жуда жиддий оқибатларга олиб келади.

Баъзида бу усулда ўз жонига қасд қилиш спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар таъсирида ёки эйфория кучайган ҳолда, ўз ҳаракатларини назорат қилишни ва ўз-ўзига етказилган зарар даражасини баҳолашнинг имкони бўлмай қолган ҳолларда юзага келади.

Томирларнинг шикастланиши камдан-кам ҳолларда ўлим билан тугайди, аммо қўллардаги томирларни кесишга уринаётганда, тендонлар ва мушаклар деярли ҳар доим шикастланади, бу эса қўл ва бармоқларнинг ҳаракатлари бузилишига олиб келади, кейин эса одамни ногиронлик (қўл фалажи) кутади.

Бундан ташқари, томирлардаги кесмалар ва яраларнинг ифлосланиши туфайли яллиғланиш ривожланиши мумкин, бу оғир касалликка, шу жумладан, қон заҳарланиши ёки гангренага олиб келади.

Ўзини осиш

Осилгандан кейинги дастлабки 2-3 дақиқада нафасни ушлаб туриш, тартибсиз ҳаракатлар, ташвиш, қочишга уринишлар кузатилади. Жасадлар кўпинча қўл бармоқлари билан арқонни чангаллаган ҳолда топилади. Бу ўз-ўзини қутқариш учун муваффақиятсиз уринишдан далолат беради. Бир зумда содир бўлаётган воқеаларнинг даҳшатини англаб етган одам ўзини ўлдириш ҳақидаги қароридан афсусланади ва сўнгги кучи билан ҳалқадан чиқиб кетишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, у буни рефлекслар таъсирида ҳам қилиши мумкин.

Баъзилар ўз кучи ёрдамида ёки бошқаларнинг кўмаги билан омон қолишлари мумкин. Аммо ўзини осишнинг оқибатлари жуда оғир бўлади, чунки осиш мия шишиши ва кислород етишмаслигига олиб келади. Айнан шу даврда кислород етишмаслиги жуда кучли зарарли таъсирга эга бўлиши мумкин ва функциялар тикланадими ёки йўқми – буниси номаълум бўлиб қолади.

Хотиранинг йўқолиши, рангларни ажрата олмаслик, эшитиш қобилиятининг бузилиши, реанимациясидан кейинги неврологик бузилишлар оғир бўлиши мумкин. Баъзи функциялар бутунлай йўқолади, баъзиларини тиклаш эса учун узоқ вақт талаб этилади.

Яъни, ўз жонига қасд қилишнинг мутлақо яхши, қулай, оғриқсиз усуллари мавжуд эмас. Уларнинг барчаси катта азоб-уқубатлар билан боғлиқ, шунда ҳам кўпинча одам ўлимдан омон қолади, лекин қолган умрини қилган ишидан афсусда ва азоб-уқубат ила ногиронлар аравачасида ўтказади.

Ижтимоий оқибатлар

Ўз жонига қасд қилиш ҳаракатларининг нафақат жисмоний оқибатларини, балки ижтимоий оқибатларини ҳам таъкидлаш керак. Улардан баъзилари ҳақида юқорида айтиб ўтган эдик.

Биринчидан, ўз жонига қасд қилишга уринишдан кейин шифохонага ётқизилган тақдирда, одам психиатр томонидан текширилади ва махсус рўйхатга олинади. Шуни таъкидлаш керакки, шифокорга ўзлари ёрдам сўраб мурожаат қилганлар, оғир руҳий касалликларга дучор бўлмаганлар, аксарият ҳолларда рўйхатга олинмайди. Аммо ўз жонига қасд қилувчилар, ўзларига хавф туғдирадиган одамлар сифатида, аксинча, мажбурий рўйхатга олинади. Тиббиёт ходимларининг бундай беморларга муносабати одатда, юмшоқ қилиб айтганда, бутунлай бошқачадир.

Бухгалтерия ҳисобингиз билан ҳам муаммолар юзага келади. Шунингдек, жуда узоқ вақт давомида ўз жонига қасд қилиш сабаб ҳуқуқлар чекланади – улар ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмайдилар, транспорт воситаларини бошқаролмайдилар. Қолаверса, руҳий касалликлар диспансерининг маълумотномаси йўқлиги сабабли нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга кира олишмайди, давлат хизмати, баъзан эса хусусий ташкилотлардан ҳам яхши иш топа олишмайди.

Ўлишнинг 100 фоиз ишончли йўли

Соғлом одамлар ўз жонига қасд қилишнинг “ишончли”, “тасдиқланган” ва ҳатто “оғриқсиз” усулини қандай излаётганини кўриш жуда ачинарли. Бу “ёшлик эликсири”ни топишдаги муваффақиятсиз уринишларни эслатади.

Ўз жонига қасд қилишнинг ишончли, тез ва ҳатто оғриқсиз усули ҳақиқатда мавжуд эмас.

Йўқ. Бироқ ҳали ҳам битта “ишончли” йўли бор! Бу жуда қадимий ва жуда самарали. Бу йўл – муносиб умр кечириш, қийинчиликларни шараф ва қадр-қиммат билан ўз яқинларинг ёки якка ўзинг енгиб ўтиш, охир-оқибат, ўз ҳаёт вазифангни адо этганингни англаб, кексаликдан ўлим топиш усулидир…

Хулоса

Агар сиз бу мақолани ўқиб ҳам ўз жонингизга қасд қилиш фикридан қайтмаган бўлсангиз, сизни кутиб турган ажойиб келажакка назар солинг. Балки бу сиз учун ажойиб келажак эмасдир, аммо ўлим ҳам ажойиб якун бўла олмайди.

Ўлимингиздан кейин ҳамма сизга ачиниши ёки сиз учун кўз ёш тўкиши ва ўлимингизда ўзини айблаши ҳақидаги гаплар қуруқ афсона холос.

Аксинча, ҳамма фақат сизни жасоратсизликда айблайди, фарзандларингиз уларни етим қолдирганингиз учун бир умир сиздан норизо бўлиб ўтади. Энг ёмони эса, сиз ота-онангизни эмас, ота-онангиз сизни қабрга қўйишади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, бошқаларга ўхшамаганингиз учун ўзингизни айбламанг. Умуман олганда, "гўзаллик" ғайриоддийликдир. Тангри сизни ҳаёт йўлингиздаги тўсиқларни енгиб ўтиш қобилияти билан таъминлаган, бу сизнинг ўлмас руҳингизни янада кучлироқ қилади деган умитдаман.

Мақолани Сардор Тўланбоев тайёрлади.


Бу ҳам қизиқ

22-май куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳаво маълумоти

22-май куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи 24–26°, кечаси 17–…
07:05 / 22.05.2026
Афғонистонда Ўзбекистон бошқарувидаги янги қуруқлик порти ишга тушди

Афғонистонда Ўзбекистон бошқарувидаги янги қуруқлик порти ишга тушди

Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида “Ҳайратон — Мозори-Шариф” темирйўл линиясидаги 5-сонли қуруқлик порти фойдаланишга топши…
08:47 / 23.05.2026
Қўқонда фожиали йўл-транспорт ҳодисаси: вояга етмаган қиз вафот этди

Қўқонда фожиали йўл-транспорт ҳодисаси: вояга етмаган қиз вафот этди

Қўқон шаҳрида содир бўлган ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди
12:32 / 21.05.2026
23 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17:51 / 22.05.2026
Тинчлик кенгашининг Ғазо бўйича 15 бандлик режаси эълон қилинди

Тинчлик кенгашининг Ғазо бўйича 15 бандлик режаси эълон қилинди

Николай Младенов Доналд Трампнинг Ғазо бўйича “Кенг қамровли тинчлик режаси”ни амалга оширишга қаратилган 15 банддан иборат …
17:39 / 22.05.2026
Энди “Сифатли давлат бошқаруви” дастури ҳар икки йилда ўтказилиб, келгуси босқичдан унда маҳаллий ҳокимликлар ҳам иштирок этади.

Энди “Сифатли давлат бошқаруви” дастури ҳар икки йилда ўтказилиб, келгуси босқичдан унда маҳаллий ҳокимликлар ҳам иштирок этади.

Ушбу йўлда барчамиз биргаликда қатъий ҳаракат қилсак, бор куч-ғайратимизни сафарбар этсак, кўзлаган баланд марраларга албатт…
12:29 / 22.05.2026
“Очиқ мулоқот 2026”: Муаммоларингизда биргаликда ечим топамиз!

“Очиқ мулоқот 2026”: Муаммоларингизда биргаликда ечим топамиз!

Бизнес шиддат билан ривожланмоқда, давлат эса бу йўлда тадбиркорнинг энг яқин таянчи ва ишончли ҳимоячисига айланмоқда.
17:44 / 23.05.2026
Покистонда темирйўл яқинида кучли портлаш юз берди

Покистонда темирйўл яқинида кучли портлаш юз берди

Покистоннинг Балужистон вилояти Кветта шаҳрида темирйўл линияси яқинида кучли портлаш содир бўлди. Anadolu агентлиги Geo New…
15:19 / 24.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шанси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўл…
02:13 / 24.05.2026
«Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади

«Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади

22 май куни пойтахтда футбол бўйича миллий терма жамоани Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтади.
15:32 / 21.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!