Бугун, 4 ноябрь соат 11:58 да 112-тизими орқали Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Бинокор қўрғони, Шоликор кўчасида жойлашган пенопласт ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:08 да ёнғин жойига етиб бориб, ёнғин 12:42 да қуршаб олинган ва 12:51 да ўчирилган.
Ҳодиса юзасидан тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
	Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
		Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!