Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори билан “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” кўкрак нишони таъсис этилди.
Нишон билан фаол фуқаролик позициясини, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган, давлатнинг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга ҳисса қўшаётган, намунали фаолияти билан ажралиб турган фуқаролар тақдирланади.
Шунингдек, кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони билан тақдирлашда давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва стратегик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этганлиги, “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини амалга оширишдаги иштироки ва натижадорлиги ҳам ҳисобга олинади.
Нишон ҳар йили Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамиятининг қурултойида топширилади. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.
Кўкрак нишони билан тақдирланадиган номзодлар рўйхатини шакллантириш, тақдим этиш ва кўриб чиқиш масалаларини ташкил этиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ишчи орган вазифасини бажаради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!