Ижтимоий психология мутахассислари байрам ёки туғилган кун учун қандай совғалар бериш манфаатли бўлиши ҳақида маслаҳат беришди.
Совғани танлашда одамлар кўпинча у мўлжалланган одамнинг афзалликларига эътибор беришади.
Экспертларнинг фикрига кўра, уй дизайнига мос келмайдиган ҳайкалчалар, расмлар ёки интерьер буюмларини беришнинг ҳожати йўқ. Бировнинг квартирасини безашга ҳаракат қилганда, одамлар совғалар хонадон эгасининг дидини топиши мушкул бўлади.
Бундан ташқари, парфюмерия, косметика ва кийим-кечакларни бериш ҳам турлича қабул қилинади. Совға қабул қиладиган инсонингизнинг юзига қандай турдаги кремлар мос келишини ёки қайси атир исини хуш кўришини аниқ биламан десангиз бемалол совға қилишингиз мумкин.
Шунингдек, театр ёки концертга чипта бериш. Фикрнинг ўзи яхши. Бироқ совға у берилган одамнинг севимли машғулотлари ва қизиқишларига тўлиқ мос келармикан?
Уй ҳайвонлари, гул тувак ўсимликлар ёки ҳар қандай кулгили совғаларни бериш қатъиян тавсия этилмайди. Аксинча, бу одамни ғазаблантириши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!