Япония жануби-ғарбидаги Огасавара ороллари яқинида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Анадулу” хабар берди.
Қайд этилишича, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 17:36 да Огасавара ороллари яқинида қайд этилган.
Япония метеорология агентлиги (ЖМА) маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 17:36 да қайд этилган. Зилзила манбаи 540 км чуқурликда жойлашган.
Бонин ороллари деб номланувчи Огасавара ороллари Ғарбий Тинч океанида Токиодан 1000 км жануби-шарқда ва Гуамдан 1600 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!