Ер усти халқа метро йўлининг II босқичи доирасида қуриб битказилган 5 та бекатда йўловчи ташувлари бошланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Қўйлиқ – Қурувчилар” участкасида қурилиш ишлари тугатилган 5 та бекат умумий узунлиги 7,74 километр. Шундай қилиб, Тошкент метрополитенининг бекатлари сони 48 тага етди. Ер усти метроси қурилишининг иккинчи босқичи тўлиқ якунланиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд, бекатлар сони 50 та бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!