Фирибгарлар томонидан фуқароларнинг ишончига кириш учун телеграм мессенжери орқали Марказий банк рамзий белгилари акс эттирилган сохта профиллардан қалбаки гувоҳнома расмлари ҳамда ҳужжатларни юбориш давом этмоқда.
Фуқаролар сохта “хавфсизлик хизмати” ходими сўзларига ишониб, банк иловалари орқали онлайн кредит олишга ариза бериши ҳамда телефон қурилмасига зарарли иловалар ўрнатиши натижасида банк картасида бўлган ва ажратилган кредит маблағларидан айрилиб қолмоқда.
Шу муносабат билан нотаниш аккаунтлардан “кредитни бекор қилиш”, “хавфсиз ҳисобга пул кўчириш” мазмунидаги хабарлар келса, мулоқотга киришмаслик, ушбу фойдаланувчини блоклаб қўйиш ҳамда смартфонга зарарли (АПК) иловаларни ўрнатмаслик тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ҳамда молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!