Жаҳон чемпионати финали тарихдаги энг қизиқарли ва муросасиз учрашувлардан бири бўлди, десак бўлади.
Мазкур финалда Килиан Мбаппенинг иккинчи бўлими охирларидаги 2 голи тўқнашув ҳароратини янада ошириб юборди. Ушбу ҳаракатлар билан “тошбақа нинзя” таркибдаги лидерлигини кўрсатиб қўйди. Шунингдек, унинг танаффус пайтидаги нутқи ҳам унинг етакчилик қобилиятларини кўрсатиб қўйди.
“Йигитлар, бу жаҳон чемпионати финали, бу ҳаёт ва мамот ўйини. Нима бўлмасин, вазият у даражада ёмон эмас. Ҳозир биз майдонга қайтамиз ва бизни аҳмоқ қилишларига йўл қўймаймиз. Интенсивлик қўшамиз ва жанг қиламиз. Бирор нарса қилиш керак.
Бу жаҳон чемпионати финали! Биз икки голни унутишимиз керак ёки ортга қайтамиз. Ҳей, бу тўрт йилда бир марта содир бўлди” – дея жамоадошларини руҳлантирди Килиан.
Шунингдек, бош мураббий Диде Дешам ҳам жамоага мурожаат қилди.
“Болалар, Мен сизларга ғазаб қилмасдан гапираман. Ҳозир фарқ нимада биласизми? Улар Жаҳон чемпионати финалида ўйнаяпти биз эса йўқ!” дейди мутахассис.
Ушбу гаплар қайсидир маънода ўйинга таъсир қилди. Иккинчи бўлимда дуранг қайд этилди ҳамда иш қўшимча таймлар ва пеналтиларга қадар етиб борди. Ўйинда Килиан хет-трик қилди, аммо, бу финални ютишга етарли бўлмади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!