$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Йил якунига қадар Ўзбекистон аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 74 фоизга етказилади

23:00 / 09.12.2022

Президент Шавкат Мирзиёев коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳисоботи билан танишди.

Қайд этилишича, айни вақтда Ўзбекистонда 39 минг 700 тага яқин кўп қаватли уйлар бор. Уларда яшовчи аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида бошқарув-сервис компаниялари ташкил этилмоқда. Жорий йил бошида бундай ташкилотлар 324 та бўлган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 766 тага етган. Шу тариқа, 36 мингдан зиёд ёки 92 фоиз кўп қаватли уйлар бошқарув-сервис компаниялари билан қамраб олинган.

Бу йилнинг ўзида улар томонидан қурилиш, таъмирлаш, техника ва ускуналар харид қилишга 262 миллиард сўм инвестиция киритилган. Янги ташкил этилган компанияларда 14 мингга яқин иш ўрни яратилган.

Кўп қаватли уйларнинг ярмидан кўпи марказлашган ва индивидуал иссиқлик таъминоти тизимига эга. Қолганлари муқобил печлар, электр иситгичлар ёки бошқа ускуналар ёрдамида иситилади.

Айни вақтда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфида 495 та қозонхона фаолият юритмоқда. 2018-2021 йилларда уларнинг 47 таси ва 78 километр иссиқлик тармоғи реконструкция қилинган. Бу йил Бухоро, Самарқанд, Қарши, Жиззах, Наманган, Асака каби шаҳарлардаги яна 24 та қозонхона ва 182 километр тармоқ янгиланган. Натижада 70 минг хонадон ва 113 та ижтимоий объект узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминланган.

2023 йилги инвестиция дастури доирасида 3 та янги қозонхона қуриш, 10 тасини таъмирлаш ва иссиқлик тармоқлари тортиш режалаштирилган.

Аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жорий йилда 527 та иншоот ҳамда қарийб 7 минг километр тармоқ барпо этилган. Йил бошида аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70 фоиз бўлган бўлса, йил якунида бу кўрсаткични 74 фоизга етказиш режалаштирилган.

Маҳаллалар кесимида айтганда, 9 минг 309 та маҳалладан 3 минг 800 таси тўлиқ, қарийб 4 мингтаси қисман марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Қолган қишлоқларга сувни транспортда етказиш, шу билан бирга, имкони бор жойларга тармоқ тортиш чоралари кўрилаётгани қайд этилган. Жумладан, 2023 йилда Инвестиция дастурига асосан 62 та, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 373 та объект фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Натижада 403 та маҳалладаги 3 миллиондан зиёд аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш, 181 та маҳаллани илк бор ушбу тармоққа улаш назарда тутилган.


Бу ҳам қизиқ

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!