$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

14:49 / 24.10.2026

Самарқандда ўтказилган “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Жаҳон саммити доирасида АҚШнинг “St. Jude” болалар илмий-тадқиқот шифохонаси витсе-президенти, “St. Jude Global” директори Карлос Родригес-Галиндо оғир ва ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича Глобал тармоқ тузилганини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева тармоққа икки йил муддатга раҳбарлик қилади.

Биринчи хонимларни бирлаштирадиган халқаро тармоқ

Глобал тармоқнинг ўзига хос жиҳати — у турли мамлакатларнинг Биринчи хонимлари ва давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқларини болалар саломатлиги масаласида бирлаштиради.

Платформа доирасида мамлакатлар ўртасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба ва ахборот алмашиш, оғир касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриш кўзда тутилган.

Бироқ Глобал тармоқнинг вазифаси фақат соҳавий ҳамкорлик билан чекланмайди. Биринчи хонимлар иштирокидаги формат болалар онкологияси ва бошқа оғир касалликлар билан боғлиқ масалаларга юқори даражада халқаро эътибор қаратиш имконини беради.

Шу маънода, Глобал тармоқ болаларнинг сифатли тиббий ёрдам олиши, қўллаб-қувватланиши, ўсиши ва ривожланиши учун зарур шароитларни яратиш масалаларини ҳам халқаро ҳамкорлик кун тартибига олиб чиқади.

Зироат Мирзиёеванинг раислиги — эришилган натижалар эътирофи

Бу қарор Ўзбекистонда болалар онкологияси соҳасида эришилган натижаларнинг халқаро эътирофи бўлди. Бунинг ортида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида соҳада амалга оширилган тизимли ислоҳотлар — ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ривожлантириш, замонавий диагностика ва даволаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда болаларни зарур дори воситалари билан таъминлаш борасидаги туб ўзгаришлар турибди.

Шунингдек, Зироат Мирзиёеванинг саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланишини таъминлаш, ҳаётий ҳолатидан қатъи назар, ҳар бир боланинг ўсиши ва ривожланиши учун шароит яратишдаги фаол ва етакчи роли алоҳида қайд этилган.

Биринчи хонимнинг раисликка киришиш маросими Болалар онкологияси бўйича халқаро конгресс доирасида ўтказилди.

Глобал тармоқнинг кейинги қадами қандай бўлади?

Глобал тармоқ фаолияти Самарқанддаги Жаҳон саммити билан чекланиб қолмайди. Бошқа мамлакатларнинг Биринчи хонимлари ҳам унга қўшилиш ва тармоқ ривожига амалий ҳаракатлар билан ҳисса қўшишга таклиф қилинмоқда.

Глобал тармоқнинг навбатдаги йиғилишини 2027 йил май ойида Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси доирасида ёки 2027 йил сентябрь ойида Нью-Йорк БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ўтказиш режалаштирилган.

Зироат Мирзиёева раҳбарлик қиладиган дастлабки икки йил Глобал тармоқнинг шаклланиши, унга янги мамлакатларни жалб қилиш ва улар ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш нуқтаи назаридан муҳим давр бўлади.

Шу тариқа, оғир ва ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича дунё Биринчи хонимларини бирлаштирадиган янги халқаро ҳамкорлик майдони иш бошламоқда. Унга Ўзбекистон Биринчи хонимининг раҳбарлик қилиши мамлакатда болалар онкологияси соҳасида тўпланган тажриба ва эришилган натижаларни халқаро миқёсда илгари суриш учун янги имконият яратади.



														
														Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева тармоққа ик…
14:49 / 24.10.2026

														
														30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

19-23 октябрь кунлари В “Заковат-Гамбит” турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учу…
14:14 / 24.10.2026

														
														Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026

														
														"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

Кўргазмада ташриф буюрувчиларга боланинг дунёга келишидан анча олдин — бўлажак онага ғамхўрлик қилишдан бошланиб, хавфсиз ту…
15:45 / 23.10.2026

														
														60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026

														
														Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026

														
														Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026

														
														АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026

														
														Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026

														
														Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатувчи хайрия жамғармаси витсе-президенти Огулжаҳон А…
16:02 / 21.10.2026
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026
Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти 2025 йил январида бошланган иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ …
09:23 / 21.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган иш…
12:32 / 23.10.2026
60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026
FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиладиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионати 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Бу ҳа…
23:44 / 22.10.2026
30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

19-23 октябрь кунлари В “Заковат-Гамбит” турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учу…
14:14 / 24.10.2026
Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилин…
09:45 / 21.10.2026
Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Франциялик журналист, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловн…
10:18 / 22.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!