Самарқандда “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Жаҳон саммити доирасида “Соғайишдан фаровонлик сари” мавзусида Болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс бўлиб ўтмоқда.
Конгресс Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиянинг соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро болалар онкологлари жамияти, Европа онкология мактаби вакиллари, шунингдек, хорижий университет клиникалари ва етакчи тиббиёт марказлари, халқаро ва миллий илмий ҳамжамият ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирди.
Конгрессда сўзга чиққан Зироат Мирзиёева дунё ҳамжамиятини, ҳукуматларни, олимлар ва инсонпарвар ташкилотларни аниқ ва кечиктириб бўлмайдиган ҳаракатлар йўлида бирлашишга чақирди: “Дард ва касаллик сиёсий чегара, миллат ёки даромад танламайди. Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!”.
“Меҳрли Мактаб” ўқувчиларининг чиқиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Болалар ўз ҳаётий ҳикоялари билан бирга бутун дунё болаларининг умидларини ҳам етказдилар. Улар туфайли конгресс иштирокчилари даволаниш натижаларига бир лаҳза бўлса-да, кичик беморнинг нигоҳи билан — унинг беқиёс иродаси ва чексиз миннатдорлик туйғуси орқали назар ташлаш имконига эга бўлдилар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!