Сергели-8 мавзесида аёл 3 нафар вояга етмаган боласи билан бирга ўзини 9-қаватдан ташлаган.
Оқибатда аёл ва унинг беш, тўрт ва бир ёшли фарзандлари воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса 2023 йил 3 апрель куни соат тахминан 19 да Сергели туманининг 8-мавзесида содир бўлган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 27 ёшли А.Д фарзандлари, 2018 йилда туғилган С.Й, 2019 йилда туғилган С.А ва 2022 йилда туғилган С.Р.ни қасддан ўлдириш мақсадида, уларни ётоқхона деразаси олдига олиб борган.
Аввал 5 ёшли фарзанди С.Й ҳамда 4 ёшли С.А.ни 9-каватдан бирин-кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнг кичик фарзанди С.Р.ни олиб, ўзи билан бирга сакраб, ўз жонига қасд қилган.
Аёл ва фарзандлари олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!