Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху мамлакатнинг Ғазо секторидаги ХАМАСга қарши ҳарбий ҳаракатлари ушбу ташкилот ҳокимиятда қолар экан ҳали бери якунланмаслигини айтган.
“ХАМАСни йўқ қилмагунимизча урушни тугатишга рози бўлмайман. Биз уларни Тел-Авивдан 30 миль узоқликда жойлашган Ғазо ҳокимиятда қолдира олмаймиз. Бу ҳеч қачон содир бўлмайди”, – дея келтирмоқда Нетаняхунинг сўзларини The Wall Street Journal. У бу сўзларни нашрга берган интервьюсида айтиб ўтган.
Аввалроқ, Исроил армияси Ғазодаги операцияларини кучайтириб, буни ХАМАС инфратузилмасини йўқ қилиш ва Исроил ҳудудига бўладиган кейинги эҳтимолий ҳужумларнинг олдини олиш зарурати билан изоҳлаган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!