Эртага, 21 декабрь куни Тошкентда янги спорт аренаси ўз фаолиятини бошлайди. «Алпомиш» муз саройи кўплаб спорт мусобақалари ва бошқа бир қатор тадбирларни ўтказиш учун томошабинларни ўз бағрига чорлашга шай.
Умумий майдони 8 минг квадрат метрни ташкил этадиган, 2 мингдан 6 минггача томошабинларни ўз бағрига сиғдира олади арена, муз майдонидан тортиб, кийим алмаштириш хоналари, VIP зоналаригача замонавий жиҳозланган.
Жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган мазкур арена хоккей, фигурали учиш каби спорт турлари бўйича бир қатор мусобақалари ва шу билан бирга муз устида турли кўргазмали намойишлар ўтказиш учун хизмат қилади.
«Алпомиш» муз саройи 2023 йилда бошлаб:
– Концертлар
– Master-class’лар
– Маърузалар
– Тренинглар
– Хоккей бўйича мусобақалар
– Фигурали учиш бўйича турнирлар
– Муз устида кўргазмали намойишлар;
– Спектакллар;
– Турли чемпионатлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!