Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти компьютер ўйинларига муккасидан кетишни расман хасталик деб тан олди ва энг хавфли касалликлар рўйхатига киритди.
Ташкилот томонидан берилган баёнотга кўра, компьютер ва видеоўйинларга ҳаддан ташқари муккасидан кетиш руҳий бузилишнинг янги турларидан биридир. Ушбу касалликка чалинган одамларда 1 йил давомида узлуксиз равишда руҳий бузилишлар, жамият ва оила аъзолари билан ўзаро муносабатлар, таълим, касбий йўналишлардаги салбий ўзгаришлар кузатилади.
ЖССТ бундай ҳолатда ташхис фақатгина профессионал шифокор ёрдамида қўйилиши кераклигини таъкидлаб ўтган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!