Олмаота аэропортида йўловчи ходимнинг сочидан ушлаб, унга пичоқ билан таҳдид қилган. Бу ҳақда Nur.Kz хабар бермоқда.
Ҳодиса бугун, 7 март куни соат 11:45 да содир бўлган. Авиация хавфсизлиги хизматининг текширув ходимлари эркакдан ҳужжатларни кўрсатишни сўраган, бунга жавобан у ходимнинг сочидан ушлаб, пичоқ билан таҳдид қила бошлаган.
Бир неча дақиқадан сўнг эркак полиция ва хавфсизлик хизмати томонидан зарарсизлантирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!