Дунёдаги энг кекса аёл – япониялик Кане Танака 119 ёшни қарши олди. У Ер сайёрасидаги энг кекса аёл сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
Аёл Япониянинг Фукуока префектурасидаги қариялар уйида ҳаёт кечиради. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар туфайли у туғилган кунини яқинлари даврасида нишонлай олмаган.
Кане Танака 1903 йилнинг 2 январь санасида туғилган. Аёл бутун умри давомида гуручли нон сотиш билан шуғулланган, 1970 йилда нафақа чиққан ва бир неча марта АҚШга саёҳат қилган.
Рекордчи ширинликларни жуда яхши кўради, ҳар куни барвақт уйғонади. Бўш вақтида эса стол ўйинлари билан банд бўлади.
Кане Танака Иккинчи жаҳон урушида турмуш ўртоғи ва ўғлидан жудо бўлган. 103 ёшида саратонга чалинган, аммо касалликка қарши курашиб, уни енгишнинг уддасидан чиққан.
Кане Танака йилдан-йилга Франциялик Жанне Калман томонидан ўрнатилган мутлақ рекорд томон яқинлашмоқда. Жанне Кальман 122 йил-у 164 кун ҳаёт кечирган ва бу кўрсаткич расман қайд этилган мутлақ рекорд ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!