$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
16° Кечаси

Сўнгги 125 йилликнинг энг яхши 5 китоби аниқланди

11:26 / 04.01.2022

“New York Times” нашри дунёнинг 68 та мамлакатида яшовчи 200 мингта китобхон орасида сўровнома ўтказди ва сўнгги 125 йилликнинг энг яхши бешта китобини танлаб олди. Ғолиблар рейтинги билан танишинг:

1. "Мазахчини ўлдириш" (1960), Харпер Ли

Америка классикасига айланган бестселлер АҚШ жанубидаги кичик шаҳарча ҳаётидан ҳикоя қилади. Аттикус Финч исмли адвокат оқ танли аёлга нисбатан жинсий зўравонликда айбланган афроамерикаликни судда ҳимоя қилиш вазифасини ўз бўйнига олади.

Адиба 1961 йилда ушбу асар учун Пулицер мукофотини олган, асар қора танли одамларнинг ҳуқуқлари учун курашиш тимсолига айланган. Мазкур китоб Америкадаги ўрта мактабларнинг 80 фоизида таълим дастурига киритилган.

2. "Узук биродарлиги" (1954), Жон Роналд Руэл Толкин

Хоббит Фродо саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилувчи асар "Узуклар ҳукмдори" трилогиясининг биринчи қисми ҳисобланади. Фродо катта қудратга эга бўлган қадимий узукни йўқ қилиш учун узоқ ва хавфли саёҳатга йўл олади. 2001 йили ушбу асар асосида шу номдаги фильм суратга олинган.

3. "1984" (1949), Жорж Оруэлл

Жорж Оруэлл томонидан ёзилган "1984" антиутопик асари ҳаётнинг ҳар бир жабҳаси қудратли партия томонидан бошқариладиган дунё ҳақида ҳикоя қилади. ХХ асрнинг ўрталарида ёзилган мазкур асар сўнгги йиллар ичида ҳар доимгиданда машҳур бўлиб кетди. Унда тоталитаризмнинг даҳшатли кўриниши акс эттириб берилган.

4. "Ёлғизликнинг юз йили" (1967), Габриел Гарсиа Маркес

Габриел Гарсиа Маркес томонидан ёзилган "Ёлғизликнинг юз йили" асари адабиётдаги реализм йўналишининг энг машҳур намуналаридан биридир. Китоб 20 та бобдан иборат бўлиб, катта оила ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

5. "Суюкли" (1987), Тони Моррисон

Америкалик ёзувчи Тони Мориссон томонидан ёзилган илк роман нашр этилиши биланоқ ҳақиқий бестселлерга айланган. Асарнинг бош қаҳрамони қора танли қочоқ қул аёл 2 ёшлик қизини қулликдан қутқариш учун уни ўлдиришга мажбур бўлади. Орадан йиллар ўтиб бош қаҳрамоннинг уйига болакайнинг арвоҳи жойлашиб олади. Асар 1988 йилда Пулицер мукофотга муносиб деб топилган.


Қизиқарли


														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

														
														ЎША ТУН…

ЎША ТУН…

Воқеий ҳикояЎша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик.
16:27 / 03.02.2025

														
														Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Италиялик археологлар Ситсилия жанубидаги Агригенто провинциясидаги замонавий Ликата яқинида жойлашган қадимий Финзиаде шаҳр…
11:14 / 27.01.2025

														
														Илм-фан “оталари”

Илм-фан “оталари”

Илм-фан оталари тарих китобларидаги шунчаки номлар эмас. Улар ғоялари билан инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган одамлардир…
12:11 / 15.01.2025

														
														Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Google қидирув тизими орқали 2024 йилда энг кўп изланган мавзуларни сарҳисоб қилди ва қидирувларни йўналишлар бўйича ажратиб…
11:22 / 12.12.2024

														
														Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024

														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

														
														“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

Henry Aldridge and Son аукцион уйининг хабар беришича, “Титаник”нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган “Карпатия” кемаси к…
10:22 / 18.11.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

CBS News нашрининг хабар беришича, шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди.
09:34 / 16.11.2024

Бу ҳам қизиқ

“Чотқол” ва “Оқтоғ-Томди” табиий ҳудудларининг қўриқланма зоналари белгиланди

“Чотқол” ва “Оқтоғ-Томди” табиий ҳудудларининг қўриқланма зоналари белгиланди

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 мартдаги 142-сонли қарорида белгилаб қўйилган.
09:23 / 09.03.2025
Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича экспертларнинг режаси тақдим этилди

Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича экспертларнинг режаси тақдим этилди

Ҳужжатни тайёрлашда Украина, Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи вакиллари қатнашган.
08:36 / 10.03.2025
49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
17:29 / 08.03.2025
Исроил яна Ливан жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил яна Ливан жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди

Телеканалга кўра, Исроил қирувчи самолётлари камида саккизта аҳоли пункти яқинига 20 га яқин ҳаво ҳужумини амалга оширган.
10:27 / 08.03.2025
Қашқадарёда жанжал чиқарган 10 киши ҳибсга олинди

Қашқадарёда жанжал чиқарган 10 киши ҳибсга олинди

Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
17:09 / 08.03.2025
8 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
05:55 / 08.03.2025
Канада раҳбари ўзгарди

Канада раҳбари ўзгарди

Жастин Трюдо ўрнини Марк Карни эгаллади.
09:56 / 10.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!