Кинематография агентлиги Бош директори – Фирдавс Абдухолиқовнинг суди қолдирилди.
Унинг адвокати ҳимояси остидаги Абдухолиқовнинг соғлиғи ёмонлашгани боис судни бошқа кунга қолдиришни сўради. Унинг талаби қаноатлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, Кинематография агентлиги бош директори Ф. Абдухаликовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 4-қисми билан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан кўриб чиқилмоқда.
Ушбу ишни мазмунан кўриб чиқиш бўйича суднинг навбатдаги очиқ мажлиси 2022 йил 4 февралига кўчирилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!