Россия Давлат Думасининг Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Дмитрий Свичёв россиялик 15 ёшли фигурали учувчи Камила Валиевага давлат мукофоти тақдим этилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 17-феврал куни Валиева Пекинда (Хитой) 2022-йилги Олимпиада ўйинларининг шахсий турнирида тўртинчи ўринни эгаллади. Жамоавий турнирда эса Россия терма жамоаси сафида олтин медални қўлга киритди.
“Валиевага давлат мукофоти тақдим этилади. Бугун биз буни спорт вазири билан муҳокама қилдик. Ҳозирча қандай мукофот экани маълум эмас – буларнинг барчаси президент маъмуриятида ҳал қилинади. Камилла аеропортда Олимпия чемпиони сифатида тўлиқ шараф билан кутиб олинади, чунки у ягона. Унинг қиладиган ишлари жуда кўп бор ва унинг бутун ҳаёти олдинда”, – дейди Свичёв.
Эслатиб ўтиш мумкин, Камила Валиева Пекин Олимпиадасининг фигурали учиш жамоавий баҳсларида олтин медални қўлга киритди, бироқ унинг Европа чемпионатида топширган допинг тести мусбат натижа берган ва унинг чемпионлиги бекор қилиниши мумкин.
Шунингдек, яккалик баҳсларининг эркин дастурида эса амалдаги Европа чемпиони ҳисобланган Валиева икки марта қўпол хатога йўл қўйди ва 4-ўрин билан кифояланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!