Хабарингиз бор, режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида, “Юнусобод” ҳамда “Туркистон” метро бекатлари 4 ой муддатга ёпилган эди. Ушбу профилактик ишлар ўз якунига етказилди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 декабрь санасидан бошлаб, бекатлар иш фаолияти соат тонги 05:00 дан тунги 00:00 га қадар доимий режа асосида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилади.
Амалга оширилган ишлар натижасида йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 10 дақиқадан 4 дақиқагача қисқартирилади. Келгусида бу кўрсаткич янада қисқартирилиб, 2 дақиқага етказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!