🔷Тошкент шаҳри
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8–10 градус илиқ бўлади.
🔷 Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, Устюртда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 градус совуқ, шимолда 8 градус совуққача, кундузи 0–5 градус илиқ бўлади.
🔷 Бухоро ва Навоий вилоятлари Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, Навоий вилояти шимолида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 градус илиқ, чўл ҳудудларда баъзи жойларда 2–4 градус совуққача, кундузи 5–10 градус илиқ бўлади.
🔷 Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5–10 градус илиқ бўлади.
🔷 Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20–23 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5–10 градус илиқ бўлади.
🔷 Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, кечга томон баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 градус совуқ – 3 градус илиқ, кундузи 5–10 градус илиқ бўлади.
🔷 Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 градус совуқ, кундузи 1–6 градус илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!